Тохир Хабилов

Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ)


Скачать книгу

уйни қураётган дамларида пишиқ ғишт камчиллиги сезилганини аниқлаб, кундузи икки машина ғиштни туширтириб қўйибди, хизматдан қайтган Ғафур Ғуломга пешвоз чиқиб, қўл қовуштирганича “Устоз, яна қанақа хизматлар бор?” деган экан.

      Рауф Парфи, Абдулла Орипов каби ижодкорлар ҳали талаба эканликларидаёқ ҳақиқий шоир даражасига етиб бўлган эдилар. Мен баъзан ажабланаман: узоқ қишлоқда туғилиб-ўсган, адабиёт тўгаракларидан, устозлардан узоқда вояга етган бола қандай қилиб бу даражага ета олди экан? Дастлабки ёзган шеърларини адабиёт ўқитувчисига кўрсатиб маслаҳат олишгандир. Дорилфунунда шоирликни ўргатишмайди. Бу саволга битта жавоб бор: Аллоҳ суйган бандаларига шундай иқтидор беради. Аллоҳ суйган бандаларни нечун биз севмайлик?

      Бугунги ёшларимиз бу улуғ шоир ижодини яхши билмасликлариэҳтимоли мавжуд. Шу сабабли у кишининг қалбидаги гаплар билан таништиришга эҳтиёж сездим. Бу фикрларнинг аллақанчасини суҳбатларимиз даврида эшитганман, баъзиларини дафтарларида, айримларини китобларида ўқиганман.

      “Шарқ юлдузи”да ишлаган пайтимда хонамга Зоҳир Аълам билан бирга кириб келдилар. Нимадандир ғашланганлари сезилиб турарди. “Тоҳиржон, қоғоз беринг”, дедилар-да, илтимослари бажарилгач, катта-катта ҳарфлар билан:

      “Зоҳир Аъламга!” деб ёзиб, кейин давом эттирдилар:

      “Эй сиз, тўйганлар,

      Эй Сиз, башанг оломон.

      Юзингизга сепаман сўзларимни…

      Ҳа! Ҳеч нарса йўқ менда, ҳеч нарса…”

      Шу жойга келганда Зоҳир ака шоирнинг қўлларидан ушлаб тўхтатдилар:

      – Илтимос, “Зоҳир Аъламга” деманг.

      Рауф ака қоғоздан бош кўтармай, бир оз сукут қилдилар, сўнг менга қия боқиб, кўзларини қисиб қўйиб кулимсирадилар-да, “Зоҳир Аъламга”ни ўчириб, “Тоҳир Маликка!” деб ёзгач, давом этдилар:

      Хотин – йўқ.

      Фарзанд – йўқ,

      Дўст – йўқ,

      Ватан – йўқ.

      Йўқотганларимнинг алами – заҳри,

      Кўксимдаги санчиқ олами –

      Шеъриятдан бошқа,

      Ҳеч нарса, ҳеч нарса, ҳеч нарса.

      Шуларни ёзиб, имзо чекдилар-да, менга узатдилар. Бу мен учун ёдгорлик бўлиб қолди. Узоқ йиллар сақладим. Яқинда Шукур Қурбон “Рауф Парфи сабоқлари” китобини ёзишга ҳаракат бошлаганида “фойдаланарсиз”, деб унга бердим. 2013 йили шоирнинг “Туркистон руҳи” китобида бу шеърни кўриб, ажабландим. Бир дақиқада туғилган шеър тўлдирилган, янги маъно касб этган экан. Ўша куни қоғозга шеърнинг бошланиш қисми ёзилган эди, мен китобда нашр этилган тўла ҳолича олдим. Шеърни айнан тушуниш керак эмас, шоирнинг хотини ҳам, фарзандлари ҳам, дўстлари ҳам бор, айниқса садоқатли шогирдлари кўп эди. Ватан ҳам мавжуд эди. Аммо “Ватандаги ватангадолар” дейилганидек, “менинг озод ватаним йўқ”, деган дардни шеърга тўккан.

      “Шайтанат”даги Холидий ва Анвар зиддияти ёдингиздадир:

      “Умрини мақтов эшитишу чиройли қиз-жувонлар билан айш қилишга тиккан идора бошлиғини Холидий эмас, балки