Тохир Хабилов

Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ)


Скачать книгу

яна бир ғоя – ота-она дуосини олмаслик барибир яхшилик билан тугамайди, деган ҳақиқатдир.

      Ўлмас аканинг сўнгги ҳикоялари – ёзувчининг васиятлари ҳам ўқувчини покликка, тўғри яшамоқликка ундайди. Нопоклик оқибатидан огоҳлантиради. Ўлмас ака сўнгги нафасларида ҳам қаламга хиёнат қилмадилар. Юраклари тўхтагунга қадар ҳам одамларга яхшиликни истадилар. Сўнгги нафасгача одамларни севиб яшадилар. Шу жиҳатдан қараганда, Ўлмас ака ўзларини ўқитган, тарбия қилган, тўйдирган Она Ватан, Она халқ олдида бурчларини садоқат билан адо этдилар. Ёзган асарларидан келиб чиқиб айтсак, қиёмат қарзларини тўлаб кетдилар.

      Инсон покиза меҳнати билан улуғ, инсон покиза номи билан мангу яшайди. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўлмас Умарбеков бугун орамизда йўқлар. Бироқ, у кишининг кўплаб бадиий етук асарлари руҳларини ёритувчи чироқ бўлиб хонадонларимиз тўрида турибди. Йиллар ўтаверади, мухлислар эса бу асарларни интиқлик билан, меҳр билан ўқийверадилар. Булоқ суви ерга синггани билан йўқ бўлиб кетмайди. У дарахт шохларида тотли мева бўлиб пишади, кўкатлар орасида гул бўлиб очилади… Зеро, умрбоқий асарлар муаллифининг умри ҳам боқийдир.

      Ўлмас ака олтмиш ёшга тўлган кунлари у кишига бир тасбеҳ совға қилдим-да, Маккаи Мукаррамадан олиб келинганини айтдим. Ўшанда Ўлмас аканинг кўзлари шодликдан худди ёш бола каби чақнаб кетди. Тасбеҳни ўпдилар – худди Каъбада хажарул-асвадни – жаннат тошини ўпган каби… Тасбеҳни димоқларига тутдилар – худди жаннат ҳавосидан тўйиб нафас олган каби…

      Ўлмас аканинг меҳнатларини қадрламоқ, покиза умр кечирган у зотни дуо қилиб ўтмоқ энди бизга қиёмат қарз.

      Дуо қиламиз: Аллоҳ у кишининг тавбаларини қабул этсин, билиб-билмай қилган гуноҳларини кечирсин. Жаннат ҳаволаридан нафас олмоқликни насиб этсин. Омийн йа Раб ал-оламийн!

      Иснод

      1969 йил куз фаслидаги биринчи учрашув баҳонасида улуғ адибнинг ҳаёти ва ижодидан бир улушни эътиборингизга ҳавола этишни бурчим деб билдим, энди ўзимга тегишли воқеаларга ўтаман.

      Ўлмас ака суҳбатимизнинг якунида: “Бизда кичик муҳаррир ўрни бўш, маоши саксон сўм, маъқул кўрсангиз бирга ишлаймиз”, – дедилар. Маош-нинг саксон сўмлиги менга ёқинқирамади. “Ленин учқуни”даги мао-шим 140 сўм, қалам ҳақи ҳам бор эди. Ўлмас ака менинг хаёлимдаги гап-лари ўқигандай бўлиб, жилмайган ҳолда қўшиб қўйдилар:

      – Маоши оз, леки қалам ҳақи яхши, чидаса бўлади.

      Мен-ку чидайман. Аммо оила “бюджети”га ҳар ойда юз сўмдан кўпроқ пул ташлаб турган кенжа ўғилнинг камхарж бўлиб қолиши, рўзғорга таъсир этиши мумкин эди. Мен ўзим иш истаб келдим, бошқа чорам ҳам йўқ эди. Аризамни ёздим, ўша заҳоти имзо чекиб бердилар. Мендан сал олдинми ё кейинми Асқар Қосим ҳам шу таҳририятда ишлаш учун ҳужжатларини тайёрлай бошлади. Биз кадрлар бўлимида учраш-дик. Кадрлар бўлими бошлиғи Давлат хавфсизлик қўмитасида узоқ йиллар ишлаб истеъфога чиққан, тартиб борасида жуда талабчан киши эди. Асқарнинг ҳужжатларини қабул қилди-да: “Эртага