Rauf Parfi

Seçilmiş Eserler 2. Cilt


Скачать книгу

афсусланди. Раҳмонберди велосипед еталаб чиқди.

      – Келинг, амма, саломатмисиз, қани, кираверинг.–Раҳмонберди велосипедини қайтарди. Ток устунига суяди.

      – Энамлар Аминжон тоғамларникига кетишган, дадамлар ҳозир келиб қоладилар. Вақтиям бўлди. Мен Ғойиб акамларга хат ёзгандим. Шуни ташлагани кетаятгандим. Ёмғирда велосипед минишни яхши кўраман.

      – Бўлмасам, мени номимдан ҳам битта ёзиб берасиз. Қалам, дафтарингизни олинг. Конверт борми? Атай хат ёздиргани келганман.

      – Бор.

      Рахмонберди дастурхон ёзди.

      – Қўйинг-қўйинг…Қоғоз-қалам опкелинг.

      Раҳмонберди ёзабошлади: ”Саломхат. Етиб маълум бўлсинки, менким, шул гўзал Ўзбекистоннинг гўзал қишлоғида яшовчи ойингдан деб билгайсан!!!” Учта нуқта аломати қўяди.

      – Амма, нима деб ёзай? Учта ундов қўйдим, ҳичтима қилмайдими?

      – Боплабсиз, раҳмат. Ёзаверинг. Ўзингиз келиштириб ёзаверинг… Ўғлим, мендан асти хавотирланма. Соғсаломатмисан? Мен соғ-саломатман. Мунисхон ўйнаб-кулиб юрибди. Илоҳим, боши омон бўлсин. Суратингни катта қилдириб қўйдим… Иннайкейин… ёзаверинг ўзингиз билиб, Раҳмонберди…

      Тожихон опанинг кўзларига йиғи келди. Олдин киприкларига қўнди, кейин томирлари кўриниб турган қўлларига томди.

      – Ёзаверинг, Раҳмонберди… Ўғлим, началнигингни ҳурмат қил. Довдир бўлма. Мендан ҳеч хавотир олма. Ҳеч камчилигим йўқ…

      – Ёзяпсизми?

      – Ёзаяпман, амма, йиғласангиз адашиб кетаяпман. Айтаверинг.

      Тожихон опа енги билан кўзларини артди.

      – Ўғлим Ғойибжон, имконинг бўлса, бир келиб кетгин отпускага. Жуда соғиндим. Жуда. Агар келадиғон бўлсанг, аввалам бор, дилгиром бер. Мунисхонга…

      Салим ака келди. Этигини тозалаб уйгакирди.

      – Келинг, Тожиниса, яхшимисиз! Келганингиз жуда соз бўлибди-да! Сиз томонга ўтай дейман, ишдан бўшамайман. Раҳмон, кампир қани?

      – Аминжон тоғамлар…

      – Ҳа, бўпти, овқатни ўзимиз қиламизакан-да. Бошлаб турайлик-чи, энанг ҳам келиб қолар. Дарсингни йиғиштир. Менга сабзи-пиёзингни олиб чиқ.

      – Дада, дарсмас. Ғойиб акамларга хат ёзаяпмиз.

      – Ундоқ бўлса, ёзавер, ўғлим. Мендандуои салом ёз. Мен ҳозир чой қўяман. Ёмғирам тиниб қолибди.

      Раҳмонберди хатни тугатди. Қоғозни тўрт буклаб конвертга солди. Конвертнитили билан ялаб, елимини ҳўллаб ёпиштирди.

      Салим ака чой кўтариб кирди. Раҳмонберди дастурхон ёзиб, нон, майиз, асал қўйди.

      – Ўзингизни олдириб қўйибсиз, Тожиниса,– деб гап бошлади Салим ака.– Куйинаверманг. Ҳарбий ҳамманинг бошида бор. Мана, Раҳмонбердингиз ҳамтайёр бўлиб турибди.

      Тожихон опа бир қултум чойни зўрға ютди-да, пиёланиқайтиб узатмади.

      – Пулга қийналдингизми? Худога шукур қилсангиз бўлади. Биз бор. қариндош-уруғ нимайчун!

      – Пулга қийналганимдан эмас, амаки, ортиқчалиги учун сотдим. Кейин жуда қайсар; новвос аёл кишини писанд этмас экан, менга сўзбермай қўйди. Судраб кетади одамни. Шунингчун сотиб юбордим. Мўнисхоннинг ҳам кучи етмай қолди-да, амаки.

      – Мол