Хабиб Темиров

Қуёш ботаётган пайт


Скачать книгу

кияди. Отини Тўриқ, икки қора кўппагининг бирини Бахмал, бирини Барқут деб чақиради. Суҳроб илгарилари тоғаси Мавлон полвонни қишлоқда яшайдиган ягона “файласуф” деб ҳисоблар эди. Лекин йиллар ўтгани сари мана бу кўримсиз, чекка-чуккада яшаб, ризқини териб юрадиган оддий бир чўпон, бироз дарвешнамороқ бўлган, соддадил Ҳаким довдир ҳам нақадар зукко эканига ишонч ҳосил қилиб, ҳайратга тушади. Ҳозир унинг матал ва ривоятлар тўпламини тайёрлаяпти. Ажойиб, халқона китоб бўлади.

      Унинг ривоятларидан бири: қозоқ элидан бир бахши Эргаш шоир билан беллашмоқчи бўлиб келаётган экан. Йўлда учраган бир кампирни ҳажв қилмоқчи бўлиб шеър айтибди:

      Қор босибди манов товнинг басини,

      Айтинг эна меған унинг жасини.

      Кампир жавоб қайтарибди:

      Билай десанг бу товларнинг жасини

      Овзин очиб санаб кўргин тисини.

      Шунда қозоқ оқини: бу элнинг мункиллаган бир кампири шунча сўзамол бўлса, Эргаш шоири билан беллашиб овора бўлиб ўтирмайин, деб қайтиб кетган экан.

      Кимни бу ерда жўн одам, оми, билимсиз кимса дейиш мумкин, кимни? Гаров бойлашиб, юз сих кабоб еган, кейин эрталабгача ҳовузнинг ичида ётган қишлоқ милиционери Қамарбойними? Вилоят ҳокимлигига даъво қилиб юрган Шоқувват Ўташевними? Бойқувватними? Қилич кўсаними? Ҳатто шулар ҳам ўз “ишлари”нинг пири бўлиб кетишган. Ким лақма бўлмаса, ким авом? Қишлоқ касалхонасининг жарроҳи Тошбўри Милтиқбоевми? Фалсафа номзодининг ўғли, олий маълумотли жарроҳ, Ҳаким акадек кишига куёвлик даъво қилиб юрган йигит-а? Соддароқ кўринса кўринибди-да. Йўғ-е, у софдил йигит. Йўқса, Ҳаким ака…

      Суҳроб шу топда эсига Ҳаким ака билан бирга Милтиқбоев келганига ажабланди. Ҳаким ака-ку – тушунарли. Қишлоқнинг ҳаётини усиз тасаввур қилиш қийин. Лекин Милтиқбоев, нари борса, бир йилдан бери ишлаётган врач нима қилиб юрибди? Унинг отаси асли Охчобсой томондан. Самарқандда ўқиб, катта домла бўлиб кетган. Ватанпарварлик туйғуси жўш уриб кетган бўлса керак – ўғлини шу томонга ишга юборибди. Лекин… Лекин нега шу топда эсига тушди Тошбўри?

      6

      Қишлоқ касалхонаси врачи Тошбўри Милтиқбоевнинг навбатдаги дам олиш куни одатдагидек рўзнома мутолаасидан бошланди. Узоқ ўқиди. Ҳозир газеталар қизиқарли. “Ошкоралик ва қайта қуриш” бошланганидан бери анча дадил ёзишяпти. Катта-катта амалдорларни танқид қилишади. Айниқса ўлиб кетганларининг гўрига тап тортмай ғишт қалашмоқда. Яқингинада: “атоқли арбоб, ҳаммамиз учун ҳурматли”, деб мадҳ этиб юришарди. Энди сурбетларча балчиққа булашмоқда. Тирикларини ҳам қуруқ қўйишмаётиру, ҳар нечук бироз аяшади. Тошбўри бунақа “стакан ичидаги” тўфонларга эмас, халқаро воқеаларга кўпроқ қизиқади. Шунинг учун бу гал ҳам “Оламда нима гап” рукни остидаги хабарларни мутолаа этди. Ҳижжалаб ўқиди.

      Ер юзи аҳолиси олти миллиардга етди…

      Бутун бир газетадан эсида қолган жумла шу бўлди. Қизиқ. Жуда тез кўпайиб кетяпмиз. Охири нима бўларкин?

      Тошбўри