Хабиб Темиров

Қуёш ботаётган пайт


Скачать книгу

буён “катта бўлсанг ким бўласан?” деган саволга: “ҳоким бўламан”, деб жавоб қайтарувчи, бироқ охир-оқибат отасининг шогирди Суҳроб Туробийга ўхшаган журналист бўлиб етишадиган Тўхтарбой исмли ўйинқароқ, лекин зийрак, анчайин жиддий болакайнинг падари бузруквори Ҳаким Ўнғалов, Ҳаким довдирнинг айнан ўзи эди. Ўшанда у ҳали анча ёш эди. Ёш эди, қувноқ ва шўх эди-ю, юраги қурғур хастароқ эди. Ҳарчанд ҳазилкаш эса-да, айрим нарсаларни ичига олар экан шекилли-да. Ҳа, айтмоқчи, “оддий чўпоннинг боласи нимага асосан ҳокимликка даъвогар бўлиб юрибди, ахир ҳокимларнинг келажакда ота изини босадиган ўз тойчалари, яъни ўз болалари бор-ку, дея таассуфланадиганларга Тўхтарбой ҳақида кейинги боблардан бирида сўйлайдиган алоҳида ҳикоямизни тинглашни маслаҳат берамиз. Ҳозирча эса диққатимизни беморимиздан чалғитмайлик Бечора шифтга тикилиб халоскори – шифокор Тошбўри Милтиқбоевни кутиб ётибди.

      Одатда юрак хуружлари ҳақида гап кетганда, аниқ ташхис қўйиш ва тезроқ чора кўриш учун аввало, унинг келиб чиқиш сабаблари суриштирилади. Шифокорлар тилида буни “анамнез”, дейишаркан. Яъни шифокор савол беради, бемор жавоб қайтаради. Шу тариқа “касалликнинг муфассал тарихи” яратилади ва хаста аъзони қунт билан даволашга киришилади. Беморимиз айни нозик дақиқаларда Тошбўри дўхтирни кутиш асносида худди шу ҳақда ўйлар, хаёлига йиллар давомида йиғилган омиллар ичра энг сўнгги иккитаси тинимсиз айланар, таажжубланарли ва таассуфланарлиси шунда эдики, бошқа киши бўлса бу икки сабабни ҳам “менга нима”, деган бир оғиз инкор ила ўзидан узоқлаштириб, чивин чаққанчалик ҳам озорланмасди. Лекин афсуски (балким шукрки, дейиш жоиздир), бизнинг бемор ундай қилолмайдиганлар тоифасидан эди. Майли, гапни чўзмасдан ҳозирча шу икки сабабни келтириб ўтамиз. Қолганларини эса ҳикоямиз давомида билиб оласиз. Шундай қилиб…

      Уч кун аввал Ҳаким чўпоннинг тўнғич шогирди, ҳализамон ўрнимга қўйиб кетаман, деб юрган ёрдамчиси Очилбой чўлоқ кутилмаганда қамоққа олинди ва тўрт йилга кесилди. Суд маҳкамасидан қаттиқ афсусланиш, куйиниш асносида лабидаги алқовчи табассумни йиғолмай қайтаётган (ажабо, бунақа воқеадан ҳам афсусланишу куйиш, ҳам алқаб кулиш мумкинми, дея эътироз билдирмоқчи бўлсангиз, “берди”сини айтгунимизча шошмай туринг) Ҳакимбой кечки пайт қишлоқ дўкони ёнида яримта “барматуха”ни майдалаб, оғзида носи билан шишадошларига шеър ўқиб бераётган Яраш муаллимдан: “яқин кунларда директоримиз ҳам қамалади”, деган сассиқ башоратни эшитди-ю, юраги “зирқ” этди. Бу гапга энди мутлақо жилмайиш мумкин эмасди. Гарчи, Очилбойнинг қамалишига сабаб бўлган жиноят ҳам аслида куладиган эмасди-ю, бироқ эшитган одамнинг аксариятини маҳкумга нисбатан хайриҳоҳлик баробарида беихтиёр жилмайишга мажбур этадиган ҳодиса эди.

      Биз ўша воқеани сал кейинроқ унга бевосита гувоҳ бўлган Тўхтарбой тилидан ҳикоя қиламиз.

      Ҳозир эса оғир аҳволдаги касални муштоқ этган табибу ҳозиқ қайларда юрибди, деган саволга тезроқ жавоб излаймиз ва шунинг баробарида унинг туғишган тоғаси бўлмиш