А. Моськин

Тўғри нафас олиш сирлари


Скачать книгу

миқдори меваларни кўмадиган даражада бўлиши шарт. Сўнгра банкага бироз шакар сепамиз. Унинг миқдори биз қандай ўткирликдаги сирка олишимизга қараб ҳар хил бўлиши мумкин. Қанча кўп шакар қўшсак, сирка шунча ўткир бўлади. Банкани дока ёки яхши ҳаво ўтказадиган бирор мато билан ёпамиз. Сирканинг "пишиб етилиши" бир неча ойга чўзилиши мумкин. Дастлабки уч ҳафтада банкага мева пўстлоқларини ёки бутун меваларни қўшиб туриш мумкин, фақат бир шарт билан – улар умуман айнимаган бўлиши керак.

      Бундай сирка жуда арзонга тушади, чунки у деярли ташлаб юбориладиган чиқиндилардан тайёрланади, шу билан бирга ҳеч қандай зарарли қўшимчалар бўлмагани учун жуда фойдали ҳисобланади.

      Энди эса олма сиркасини қандай ҳолатларда қўллаш мумкинлиги ҳақида гаплашамиз. Бир нечта олма сиркаси ёрдамида даволаш рецептларини келтириб ўтамиз.

      Ангина касаллигида

      Ангина касаллигида томоқ бўшлиғини олма сиркаси билан артиш фойда қилади. 1 стакан сувга 1 ошқошиқ олма сиркаси солинади. Бу аралашма билан томоқни ҳар бир соатда артиб туриш зарур. Бунинг учун сирка бутун оғизни тўлдириб олинади ва ютилади. Ютилганда сирка одатдагидек артилганда тегиб бўлмайдиган томоқнинг орқа деворини ювади. Томоқдаги оғриқнинг камайишига қараб артиш оралиғини 2 соатгача камайтириш мумкин.

      Оёқ оғриганда

      Оёқ оғриганда 1 дона тухум сариғига 1 ошқошиқ скипидар (ўткир ҳидли суюқлик) ва 1 ошқошиқ олма сиркаси аралаштирилади. Ҳосил бўлган аралашмани аста-секинлик билан терига суртинг. Эрталаб ва кечқурун олма сиркасини варикоз бўлган оёқнинг кенгайган вена томирларига суртинг. Сиркани оёққа суртиш даврида кунига 2 ошқошиқ олма сиркаси қўшилган 1 стакан сув ичиш керак.

      Йўтални даволашда

      Йўтални даволашда ишлатиладиган асосий восита қуйидагича: ярим стакан асал, 1 ошқошиқ алоэ шарбати ва 3 ошқошиқ олма сиркаси олинади. Аффирмация куни овқат ейишдан олдин 3-4 марта 2 ошқошиқдан истеъмол қилиш зарур.

* * *

      Йўтални даволовчи яна бир рецепт: 5 ошқошиқ олма сиркаси 1 стакан асалга аралаштирилади. Эрталаб ва кечқурун 1 ошқошиқдан истеъмол қилинади. Иккала ҳолатда ҳам йўтал тезда бартараф бўлади.

      Мигрен касаллигида

      Мигрен касаллигида сувга аралаштирилган ёки асал солинган олма сиркаси яхши фойда беради.

* * *

      Буғли ваннани ҳам ишлатиш мумкин. Сув ва олма сиркаси бир хил миқдорда солинган идишни олов устига қўйинг, қайнатинг, сўнгра оловни охиригача пасайтиринг. Юқоридан буғ чиқа бошлаганида бошингизни идиш устига эгинг. Буғдан чуқур нафас олинг. Одатда бундан сўнг бош оғриғи тўхтайди. Агар у яна пайдо бўлса ҳам, унчалик қаттиқ оғримайди. Бунақа ваннадан бош оғриғига қарши таблетка ўрнида фойдаланиш мумкин.

      Сурункали чарчашда

      Сурункали чарчашда 3 ошқошиқ олма сиркасини 1 стакан асал билан аралаштиринг. Уйқу олдидан 2 ошқошиқ аралашмани қабул қилинг. Агар бу етарли бўлмаса, икки баробар оширинг ва сиз тиниқиб, маза қилиб ухлайсиз.

      Кальций етишмаганда

      Кальций