А. Моськин

Тўғри нафас олиш сирлари


Скачать книгу

шундаки, ҳужайра ичидаги суюқликнинг нормал ҳолати – бўш, тарқоқ муҳит. Тирик организмлар учун водород иони концентрациясини нормал ҳолатда тутиб туриш учун ёки, бошқача қилиб айтганда, 7,4 га тенг бўлган рН учун етарли даражада сув зарур. Сув етишмаганда кислота ҳужайра ва аъзолар ичида тўпланиб, қайнаши, куйиши оқибатида оғриққа айланади. Танадан кислотани самарали чиқариш кўрсаткичи – сийдикнинг тиниқ рангда бўлиши. Агар ажралаётган суюқлик ёрқин сариқ ёки жигарранг тусга кирса – бу сувсизликнинг хавфли даражаси ҳақида огоҳлантирувчи хабар демакдир. Танадаги кислота концентрацияси меъёридан ошиб кетганлигининг биринчи аломати – бу жиғилдон қайнагандаги оғриқдир. Шилимшиқ кўринишдаги ошқозон шу тахлит танамизга сув кераклигини билдиради.

      Қулунж (йўғон ичак яллиғланиши) – йўғон ичакдаги оғриқлар ҳам сувни етарли даражада истеъмол қилмаслик натижаси. Ҳазм қилишнинг сўнгги босқичида овқатнинг охирги қолдиқлари ичакдан яхши ўтиши учун ҳам сув зарур бўлади. Ичакнинг бу қисмида овқатнинг "қуруқ қолдиғи"га охирги ишлов берилади ва сув билан етарли даражада таъминланмаса, ичакнинг кенгайиб-торайиши кучаяди, натижада оғриқ пайдо бўлади. Бундай вазиятда эрталаб оч қоринга 2-3 стакан сув ичиш зарур ва ана шунда йўғон ичакдан ахлат чиққанда пайдо бўладиган оғриқлар ўз-ўзидан йўқолади.

      Булимия – ҳар қанча ғалати туюлмасин, чанқоқ ҳиссининг яна бир кўриниши. Булимия билан оғриган беморлар шунчаки очлик ҳиссини чанқоқ ҳиссидан фарқлай олмай қолади.

      Булимия билан оғриган беморлардаги қайт қилиш ҳолати – шунчаки тананинг кўп миқдордаги овқатни ҳазм қилиш ва сингдириш учун керакли бўладиган сув етишмаслиги оқибатларини бартараф қилиш учун ҳимоявий жавоб реакцияси ҳисобланади. Бундан келиб чиқадики, биз дори-дармон ва аналгетик (оғриқ қолдирувчи восита)лар билан даволамоқчи бўлган кўпгина касалликлар аслида чанқаш оқибатида келиб чиқар экан. Демак, танадаги сув мувозанатини тиклаш орқали бу хасталикларни даволаса бўлади. Яъни, етарли даражада сув ичиш зарур экан. Аммо ичишни тўғри равишда амалга ошириш керак, акс ҳолда ичилган суюқлик енгиллик келтирмайди, балки касалликлар келтириб чиқаради.

      Сувни қанча, қачон ва қандай тарзда ичиш керак

      Бир кунда тана суюқлик танқислигини ҳис қилмаслиги учун қанча сув ичиш кераклигини қандай билиш мумкин?

      Баъзи усулларга кўра 1 кг вазнга 40 мл сув тўғри келади, яъни ўртача 2,5-2,8 литр.

      Ичимлик суви ва овқатлардаги сувларни қўшган ҳолда бир кунда 1,5-2 литр сув ичамиз (мева ва сабзавот сувлари билан бирга). Ички жараёнлар ҳисобига ажраладиган сув тахминан 400 мл.ни ташкил қилади. Умумий ҳаётий фаолият учун бир суткада 2-2,5 литр сув зарурлигини ҳисоблаб топиш қийин эмас. Йога билан шуғулланувчи кишилар бир кунда 8-10 стакан сув ичишни тавсия қилишади, яъни тахминан 2 литр. Баъзи мутахассислар 1,5 литр сув ҳам кифоя қилишини айтишади. Фақат бу сув шарбатлар тарзида ёки овқатлар ҳисобига эмас, тоза сув бўлиши шарт. Спортчилар билан