20 литрни ташкил қилади. Буйракларимиз танадаги намликни жуда самарали равишда чиқариб ташлаш имконига эга. Чунки бу механизм танадаги сув-туз мувозанати бузилганлиги тўғрисидаги кичкина хабар билан ишга тушади – сув 1 фоиз етишмай қолганда тана кучли чанқоқни ҳис қилади. Шундай вазиятлар ҳам борки, ҳақиқатдан ҳам кўп сув ичишга тўғри келади. Уларни батафсил кўриб чиқамиз.
Об-ҳавонинг иссиқ ёки совуқлиги
Иссиқда танамиз суюқликни тер билан чиқариб юбориши ҳаммага маълум. Аммо қуруқ совуқ об-ҳаво шароитида ҳам бундан кам йўқотиш юз бермайди. Фақат у 40 градусли иссиқда бўлгани каби танадан оқиб чиқаётган тердек кўзга ташланмайди. 40 градусли совуқда ҳам намлик оғиздан буғ шаклида чиқиб кетади. Шу йўл билан сиз тери орқали эмас, ўпка орқали суюқликни йўқотасиз. Шунинг учун ҳам совуқ ҳавода одатдагидек сув ичиш зарур. Қишда уйдан чиқишдан олдин бир стакан сув (қайноқ чой ҳам бўлади) ичиш – сувсизлик белгиларининг олдини олишнинг зарур чорасидир.
Жисмоний меҳнат
Жисмоний зўриқишда, масалан, спорт машғулотлари вақтида ҳар соатда 1 литр атрофида бўлади. Шунинг учун вазиятни қувиб ўтиш мақсадида машқдан олдин ярим ёки 1 стакан сув ичиш, сўнгра бу муолажани ҳар ярим соатда такрорлаш зарур.
Бошқача йўл тутиш ҳам мумкин: машқдан аввал ва кейин тарозида вазн ўлчаб кўрилади ва йўқотилган ҳар бир грамм вазн ўрнини шунча миқдордаги сув билан тўлдирилади (ҳеч бир ҳолатда кола, лимонад ёки қувват берувчи ичимликлар мумкин эмас).
Авиасаёҳат
Бу вазиятда сувсизлик сабаби – самолёт салонидаги қуруқ ва сунъий ҳаво. Шунинг учун парвоз пайтида, албатта, тоза сув ичиш зарур.
Қандай қилиб кун давомида сув ичиш мумкин
Буни уйқудан уйғонган заҳоти бошлаш керак. Аввал томоқни, кейин тишларни чайиб ташлаш зарур, кейин 1 стакан сув ичиш лозим. Сўнг нонушта қилинади. Бунинг ортидан дарров яна сув ичиш мумкин эмас. 15-20 дақиқа кутиб туриш зарур. Овқат ейиладиган пайтда эмас, балки овқатланиш орасидаги вақтларда сув ичиш жуда муҳим. Шунингдек, уйқу олдидан ҳам сув ичиш тавсия этилмайди. Табиатан ошқозонга тушадиган овқат фақат сўлак билан ҳўлланиши керак. Нима учун кўпчилик кишилар овқатланганда сув ичишади? Чунки улар овқатни яхшилаб чайнашга дангасалик қилишади ёки бунга вақтлари етмайди, ошқозонни овқатга тезроқ "бўктириш" учун замонавий кишилар сувга ботиришни маъқул кўришади. Аммо бунинг ўрнига овқатни бўтқа ҳолига келгунича яхшилаб чайнаш ва шу йўл билан овқатнинг ошқозонга табиий равишда тушишини таъминлаш зарур. Овқат вақтида ёки ундан сўнг дарров сув ичиш – бузилган инсоният тараққиётининг аҳмоқона одати, холос. Овқатланиш вақтида сув ичганимизда ошқозонга қаттиқ овқат ва суюқлик тушади. Бунда сўлак безлари ишлаб чиқарилиши тўхтайди. Бу вазиятда сўлак билан ҳўлланмаган озуқа қайта ишланмаган ишқор ва ферментлардан иборат бўлиб қолади, демак, у ҳазм қилишга тайёр бўлмайди. Бунинг устига суюқлик ошқозон сокига аралашади