бу борада янгидан-янги кашфиётлар қилинади. Сувнинг сиртида таранглик кучи; товушнинг тарқалиш тезлиги (ҳаводаги товуш тезлигидан деярли 6 баробар кўп!); буғ ҳосил қилиш иссиқлиги; қайнаш ҳамда музлаш ҳарорати ва кўплаб бошқа хусусиятлари бор.
Сув – ажойиб кимёвий реагент. Танамизда рўй берадиган деярли ҳамма кимёвий реакцияда у иштирок этади. Қоннинг асосий ташкил этувчиси сифатида сув барча тўқималарни бирлаштириб, ягона танани ташкил этиб туради. Бундан ташқари, инсон танасининг сувли структураси худди бармоқларнинг учи каби бир-бирига ўхшамайди. Сувнинг сифати қоннинг сифатини ташкил қилади, оксидланиш-қайтарилиш жараёнига таъсир кўрсатади. Инсон физиологияси тўлалигича сувга боғлиқ, шунинг учун бизнинг танамиз қандай бўлмасин, захирадаги суюқликни сақлаш ва тўғри тақсимлашга интилади. Сув етишмаганда унинг захираси фақат шу вақтда яшаш учун муҳим зарурий аъзо ва тизимларга етказиб берилади.
Танамиздаги оқсил ва ферментлар ёпишқоқлик кам бўлган муҳитда, яъни сув билан тўйинган суюқлик муҳитида самарали ишлайди. Ҳужайралар суюқлиги камайиши билан у қалинроқ, қайишқоқ бўлиб қолади ва биокимёвий жараёнлардаги асосий катализаторларнинг самарадорлиги бир неча бор камаяди. Ҳужайралар ичидаги сувнинг камайиши ҳужайра ичидаги барча бўлиниш ва синтезланиш жараёнларининг кескин асталашишига олиб келади. Сувнинг камайиши оқибатида кўплаб оқсил ва ферментларнинг тузилиши ўзгаришига, шунингдек, уларнинг иш қобилиятини йўқотишига олиб келади. Мия 85% сувдан иборат, шунинг учун у сувсизликка жуда сезгир. Бу миқдордаги сувнинг ҳатто 1 фоизи йўқотилса ҳам, унинг ҳужайралари ҳалок бўлишига олиб келади. Тана орқа мия суюқлигини ишлаб чиқариши учун мияга сув етарли даражада келиб туриши зарур. Ҳатто бутун тана сув етишмаслигини бошидан кечираётган вақтда ҳам мия бошқа тизим ва аъзоларга сув бермаслик эвазига ўзига керакли миқдордаги сувни қабул қилади. Қаттиқ сувсизланганда мия ва асаб тизими тиклаб бўлмайдиган ҳолатга тушади, тез орада нобуд бўлади.
Қариш – бу тўлиғича суюқлик йўқотиш билан боғлиқ жараён.
Буюк Британияда ўтказилган изланишлар кекса ёшли кишиларнинг ёшларга нисбатан чанқоқни камроқ ҳис қилишларини кўрсатди. Кўрсаткичлар (қон таҳлили) тананинг кучли даражадаги сувсизланишини кўрсатиб турса ҳам, тажрибада қатнашган кексалар умуман сув ичиш истагини билдиришмаган.
1985 йилда Англиянинг тиббиётга оид машҳур журнали "Bancel" кекса кишилар танасида 3,5 литрдан 6 литргача суюқлик йўқотиш бўлиши ҳақида мақола эълон қилди!
Бу тажриба Поль Брэггнинг сувнинг инсон танасидаги ўрни ҳақидаги изланишларини эълон қилдирганидан сўнг ўтказилди. У ўша вақтдаёқ сув етишмаслиги кишиларнинг эрта қариш сабабларидан бири эканлигини эътироф этганди. Шу сабабли узоқ вақт саломат ҳаёт кечириш учун етарли даражада сув ичиш зарур.
Бизнинг танамиз чанқоқни ҳис қилади
Ҳар биримиз сув етишмаслик белгиларини пайқай олишимиз даркор, шунда бу жараён ёмон оқибатларга олиб келишининг олди олинади. Ташқи чанқоқлик