беморлар – буларнинг ҳаммаси сувсизланиш қурбони ҳисобланишади, улар ўз вақтида гистамин миқдорининг кўпайишини пайқамаган ва тоза оддий сувнинг антигистаминлик хусусиятини билмаган кишилардир.
Сув – энг яхши сийдик ҳайдовчи, антигистамин воситадир. Бу далилни англаш – бутун бошли азоб берувчи касалликлар қўшинини енгиш учун тўғри йўл, чекилаётган азобларни сезиларли даражада камайтириш имконидир.
Агар танага нормал ишлаши учун етарли даражада сув тушмаса, у сувни ўзига энг керакли ерларга тақсимлай бошлайди, бу жараёнда ниманидир қурбон қилишга тўғри келади. Ва ана шунда ўз имкониятларидан ортиқ даражада ишлашга мажбур бўлган тизим ишдан чиқади. Охирги кучлари билан мувозанатни ушлаб турган тана ёпирилиб келаётган вазиятларга дош бера олмай, бирор тизимга катта миқдорда сув керак бўлганда ўз вазифасини бажаришга қийналиб қолади. Аммо сувсизлик ҳаддан ташқари кучайганда тананинг вазифаларини бошқариш тизими яхши ишламай қолади. Сув захираси энг керакли бўлган у ёки бу аъзоларгагина етказиб берилади. Сув етиб бормаётган аъзо ва тизимлар маълум белгилар билан хабар бера бошлайди. Бу биринчи навбатда ҳеч қандай сабабсиз чарчаш ҳолатидир. Бугунги кундаги энг катта етишмовчиликлардан бири – сурункали чарчаш синдроми, бу қувватнинг камлиги, ҳаётий кучнинг тобора камайиб бораётганлиги билан ифодаланадиган тананинг сувсизланиш аломатидир. Юз қисмига қон қуйилиши ҳам муҳим хабар. Агар сувсизлик натижасида мияга етарли даражада сув етиб бормаса, у қон айланиш тизимига уни озиқлантирадиган томирларни кенгайтиришни буюради. Шунга кўра катта миқдордаги қон юз қисмига қуйилади. Депрессия ҳолати маълум гормонлар етишмаслиги натижасида келиб чиқади (серотанин, мелатонин, триптофан ва тирозин). Сув танқислиги ҳолатида жигар бу моддалардаги заҳарли чиқиндиларни зарарсизлантириб, ҳужайралар ҳаётий фаолиятини тиклаш учун ишлатишга мажбур бўлади. Натижа – босим остидаги депрессия ҳолати.
Қалтироқ, сержаҳллик, ғазаб сув танқислигининг ҳар хил даражаси ҳақида хабар беради. Агар бизни сабабсиз қалтироқ тутса, бу бизнинг танамиз қувват сарфлаш билан боғлиқ бўлган қандайдир вазифани бажаришдан бош тортаётганлиги аломатидир. Бу вақтда бажариш керак бўлган иш – бир стакан сув ичишдир. Сув танқислигининг яна бир аломати асаб тизимида пайдо бўладиган хавотирланиш ҳисси, бадгумонлик, уйқусизлик, диққатни жамлай олмасликдир.
Сувсизланиш нималарга олиб келади
Юқорида айтилганидек, аллергик касалликлар, шу жумладан, бронхиал астма – сурункали сувсизланишнинг дастлабки оқибатларидан биридир. Аммо сув танқислиги яна бошқа, янада оғирроқ оқибатларга ҳам олиб келади.
Гипертония ҳозирги куннинг асосий офатларидан ҳисобланиб, у ҳам танамиздаги сув танқислиги оқибатида келиб чиқади. Тана сув танқислигига учраганда аввало тананинг ҳаётий фаолияти учун зарур бўлган, тўқималар ва аъзолар тириклиги учун зарур кислород билан таъминлайдиган