Тохир Хабилов

Тенг-тенги билан бахтлидир


Скачать книгу

сайёраларни ҳам қамраб олади. Ахир, меҳр-муҳаббат туйғуси инсониятдан ташқари, Аллоҳнинг ўзга жонзотларига ҳам насиб этган-ку! Биз чегарани давлатлар, вилоятлар каби ҳудудлар чизиғи билан ўлчаймиз. Ҳолбуки, буларнинг барчаси ягона бир ҳудуд – Муҳаббатда жойлашган. Муҳаббатнинг чегараси эса… осмоннинг, хаёлнинг чегараси билан тенг.

      Иқлими:

      Бу диёрнинг иқлими ҳам ўзига хос, ғаройиб! Шундайки, бир вақтда тўрт фаслни кузатишингиз мумкин. Табиат ҳодисаларининг номланиши ҳам ажойиб – соғинч ёмғирлари, рашк тўфони, хиёнат гармсели, шодлик камалаги, бахт қуёши, айрилиқ булути, висол сабоси… Фаслларнинг ҳам номи бор: қиш – орзулар, баҳор – ишқ, ёз – жўшқинлик, куз – ҳижрон фаслларидир.

      Аҳолиси:

      Бу диёр аҳолиси сонининг ҳисобига етиш мушкул. Улар орасида чинакам фуқаролар ҳам, Садоқат қонуни посбонлари кўзидан “қуён” бўлиб, “пропискасиз” яшаб юрганлар ҳам бор. Аҳамиятлиси, бу ерда миллат тушунчаси йўқ. Яъни, байналмилал! Аҳоли, асосан, 17 ёшдан 30 ёшгача бўлган инсонлардан ташкил топган. Лекин уларнинг орасида она сути оғзидан кетмаган кичкинтойларни ва улуғ ёшли катталарни ҳам учратиш мумкин.

      Рамзлари:

      Муҳаббат рамзлари сифатида энг кўп мурожаат қилинган, қилинадиган “детал”лар – қизил атиргул, юрак, кабутар, нақш олма… Ҳатто фаришта тимсоли ҳам бор – қўлида камон тутган қўшқанотли болакай…

      Тили:

      Юқорида айтганимиздай, бу ерда миллат тушунчаси йўқ. Шундай экан, маълум бир тилни расмийлаштиришга эҳтиёж сезишмаган. Лекин Муҳаббат диёрида севишганларнинг ўзига хос тили бор. Ошиқ-маъшуқлар учрашганларида нутқдан кўра нигоҳни кўпроқ ишлатадилар. Чунки юрак сўзини таржима қилишда нигоҳга етадигани йўқ.

      Касбингиз нима?

      Бунда касбидан ва ёшидан қатъи назар, барча тенг. Агар сиз шоир, созанда ёки хонанда бўлсангиз, ишонаверинг, Муҳаббат диёрида сизни кафтларида кўтаришади! Чунки бу ернинг аҳолиси санъатга ошуфта. Шифокор бўлсангиз эса… ишингиз чатоқроқ. Чунки олдинроқ айтганимиз касб эгалари бу диёр аҳли учун манаман деган профессору академик шифокорларнинг ўрнини босаверишади. Нимаям дердик, бу ердагиларнинг дарди ҳам шунга яраша – танлари эмас, қалблари бемор.

      Яна бир гап…

      Муҳаббат диёри замонларни писанд қилмайди. Лекин бу унинг замондан орқада қолгани эмас. Унинг ташқи кўриниши замонга мос ўзгариб туради. Масалан, қадимда дил изҳорлари аввал гул, олма, куй-қўшиқ шаклида бўлган. Саводхонлик ҳаммага тарғиб қилинганидан кейин эса мактуб ва откриткалар кўринишини олган. Ҳозирги техника асрида буларга унча ҳожат йўқ, қалб ўғрисига гудок ёки SMS ташлаш оммалашиб кетган. Афсуски, булар олдингиларнинг ўрнини босолмайди, кўзингдаги самимиятни-ю, юзингиздаги алвонрангни кўрсатиб, юзма-юз изҳор қилишга нима етсин! Ҳар қандай восита ҳам ўзингизнинг ўрнингизни бо-сол-май-ди!

      Манзил:

      Муҳаббат диёрининг асл тобесига айланишни истайсизми? Унда, саёҳатга ошиқманг, муҳаббат – туристик мамлакат эмас! Унинг