Тохир Хабилов

Тенг-тенги билан бахтлидир


Скачать книгу

Акс ҳолда (яъни айтганларимга амал қилмасанг) иккала оилада ҳам ҳузур-ҳаловат бўлмайди. Сен ўзинг бир жаҳаннамда яшагандай бўласан.

      Қизим! Энди сенга айтадиган ўн ўгитимга қулоқ сол, буларни доимо ёдда тут:

      1. Қаноат соҳибаси бўл. Ўз ҳолингга шукр қил. Яъни эринг уйингга нимаики олиб келса, у хоҳ ейдиган, хоҳ киядиган нарса бўлсин хушфеъллик билан, гўзал одоб билан қабул қилиб ол! Эрингга ташаккур айтиб, хушнудлик кўрсат. Зеро, бахтли ҳаёт кечирмоқнинг бир йўли ўз ҳолига шукр этмоқликдир. Ҳолига шукр этмаган, ўз нафсини тиймаган кишида кўнгил ҳузури, қалб роҳати бўлмайди!

      2. Эрингга итоат қил, қил деган ишларини қил, қилма деганини қилма. Яъни эринг билан суҳбатлашганда, мулоқотда бўлганда итоатли бўлишингни, унинг сўзларини одоб билан тинглаб адо этишингни сенинг сўзлашиб, қулоқ солишингдан тушуниб оладиган бўлсин. Шунда Аллоҳ таоло сендан хушнуд ва уйингиз саодат нуридан порлоқ бўлади.

      3. Эрингнинг кўзи тушадиган жойларга яхши эътибор бер! Яъни уйнинг ичини, ташқарисини ниҳоятда тоза тут. Шундай қилки, хожангнинг кўзига бир чиркин ер кўринмасин.

      4. Уст-бошингни тоза тут. Эринг фақат хуш бўйни сезсин, димоғига ёмон ҳид келмасин. Чунки ёмон ҳидлар эринг кўз ўнгида сенинг обрўйингни туширади. Сендан ирганишга сабаб бўлади. Шуни яхши билгилки, тозалик ва зарифлик энг яхши нарсалардир, инсон кўзига хуш кўринишлик шулар биландир.

      5. Овқатни вақтида тайёрла. Яъни овқатланиш вақтини ҳеч қачон кечиктирма. Эринг қачон овқатланишга ўрганган бўлса, ўша пайтга овқатини тайёрлагин. У келиши билан дарҳол дастурхон сол. Шуни яхши билгинки, очлик инсоннинг тез жаҳлини келтиради. Овқатланиш вақтини, уйқу вақтини яхши билиш зарур. Оталаримиз “Жон бўғиздан чиқади”, дейдилар. Режали оила ҳаёти жаннат ҳаётидир. Аёл эрига, унинг одат ва қизиқишларига боғлангандир. Унинг вақтини тежаши, фароғатини сақлаши керак.

      6. Уйқу вақтини, уйғониш пайтини яхши билиб ол. Яъни, унинг қачон уйқуга ётиш пайти бўлса, ўрнини тайёрлаб қўй. Зеро, уйқусизлик инсонни хафахон этади. Асаблари бузуқ, хафахон одамларнинг эҳтироси, муҳаббатини аста-секин сўндиради.

      7. Хожангнинг моли ва ашёсига жуда эътиборли бўл. Яъни, хожангнинг мол-дунёсини яхши сақла, ашёларини авайла, муҳофаза қилгин. Чунки унинг мол-дунёси сеникидир, фарзандларингникидир. Эрнинг мол-дунёсини исроф этмаслик иш билиш ва қадрига етиш демакдир. Уйда эр мулкини тежамайдиган, сақлашни билмайдиган хотин бул уйнинг бекаси бўлмоғи душвордир. Эрининг мулкини тежаш ва сақлашни ўрганиш ва бу йўлда тўғри, дуруст ҳаракатда бўлиш ҳар бир хотиннинг бахти учун зарурдир.

      8. Эрингнинг қариндоши ва яқинларига ҳурмат кўрсат. Яъни, хожангнинг қариндошлари ва яқинларига ҳурмат, хожангнинг эътиборини қозонмоқ демакдир. Уларни ҳурмат қилиш хожани ҳурмат қилиш демакдир. Бу эса қадр ва эътибор қозонишдир.

      9. Эрингнинг сирини бошқаларга айтма. Яъни, эрингнинг баъзи сирларини билган вақтингда эҳтиёт бўлиб уни сақла, бировларга айтиб юрма. Агар айтиб қўйсанг, унинг ғазабини келтириб қўясан, ишончини