Тохир Хабилов

Тенг-тенги билан бахтлидир


Скачать книгу

Мусо айлайҳиссаломни уйига таклиф этди. У юзидан нур ёғилиб турган, олийжаноб ва ниҳоятда истарали кишининг уйига меҳмон бўлиб кирганидан мамнун эди. Дастурхон ёзиб, таомни қўйгач, деворга осиб қўйилган сават-беланчакни авайлаб олиб, ерга қўйди. Унинг ичидан қариб, жуссаси кичрайиб қолган озғин кампирни кўтариб олди. Меҳмонни дастурхонга таклиф этиб, ўзи кампирни болани овқатлантиргандай авайлаб таомлантира бошлади. Кампир ҳар луқмани ютганидан сўнг нимадир деб пичирларди. Йигит унга чой ичирди, сўнг елкалари, қўлларини силади-да, яна авайлаб кўтариб сават-беланчакка солди.

      – Ўғлим, бу кампир сенга ким бўлади? – деб сўрадилар Мусо алайҳиссалом.

      – Бу аёл менинг валинеъматим, севикли онамдир, – деди қассоб. – Туриб ўтиришга, овқат еб, чой ичишга қувватлари етмайди. Эрта-кеч ўзим қарайман. Овқатлантириш ва ёрдамимнинг ҳаммасини қўлимдан келганича хуш муомалада бажараман.

      – Ўғлим, онангга қилаётган бу хизматларингдан жуда мамнун бўлдим. Лекин тушунмадим. Нима учун сават-беланчакка солиб, деворга осиб қўйдинг?

      – Ҳазратим, авваллари онам ерда тўшакда ётардилар. Бир куни уйда йўқлигимда, думалаб-думалаб, остонага бориб қолибдилар, – деди қассоб. – Бирор зарар етмасин деб, беланчакка соладиган бўлдим.

      –Ўғлим, онангга овқат бераётганингда унинг лаблари қимирлаб, нималардир деб пичирлади. Шубҳасиз, хизматингдан мамнун бўлиб, дуо қилгандир. Нималар деганини биласанми? – деб сўрадилар Мусо алайҳиссалом.

      – Биламан, – деди қассоб. – “Ё Раббий! Мен ўғлимдан хушнуд ва розиман, сен ҳам рози бўл. Ё Раббий! Мен оналик ҳақимни – хусусан берган сутимни фарзандимга ҳалол этдим. Берган сутимга розиман. Ё Раббий! Охиратда Сен менинг ўғлимни Жаннати аълода Пайғамбаримиз Мусога дўст айла, йўлдош айла”, деб дуо қилади.

      Шунда ҳазрати Пайғамбар алайҳиссалом ўзларини танитдилар:

      – Мен Мусои Калимуллоҳман. Тур тоғидан келдим. Мени сенинг ёнингга жаноби Ҳақ юборди. Чунки мен жаноби Ҳақдан: “Ё Раббий! Менинг Жаннатда хос йўлдошим ким бўлади?” деб сўраганимда, Жаноби Ҳақ менга: “Фалон мамлакатли бир қассоб йигитдир, унинг олдига бор”, деб буюрди. Сенга бу – мужда, хушхабар бўлсин. Сен онангга қилган хизматинг учун Жаноби Ҳақ сендан рози бўлди ва онангнинг дуоси соясида сени менга Жаннатда йўлдош ва қўшни қилди…

      Мазкур ривоятда йигит тилга олинган бўлса-да, бу ҳикмат қизлар учун ҳам ибратдир. Шунингдек, онага хизмат қилишда эришиладиган мартабага қайнонага хизмат қилиш туфайли ҳам эришиш мумкин.

      Ҳаётда, афсуски, онани беҳурмат қиладиганлар ҳам учрайди. Энди шу ҳақда:

      Бир қиз онасидан шикоят қилди:

      – Онамнинг ақллари ўзларида эмас. Уйимга келиб тўполон қиладилар, тинчлик бермайдилар.

      Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом онани чақиртирдилар. Ғоят қари, бечораҳол она дедики: «Ё Расулаллоҳ! (с.а.в.) сабр қилайин десам, қизим хабар олмайди. Ҳатто болаларини юбормайди. Ёлғиз ўзим пашшаларга ем бўлиб ётаман. На ўлиб қутуламан, на роҳат кўраман. Қизимнинг бепарволиги