Тохир Хабилов

Тенг-тенги билан бахтлидир


Скачать книгу

қил, деяпман сенга! Сутга озгина сув қўшганингни халифа қаердан билиб ўтирибди?

      Онасига ҳақиқатни тушунтиролмаганидан сиқилган қиз йиғламсираб деди:

      – Ойижон, халифа билмасликлари мумкин. Аммо Аллоҳ таоло кўриб турибди-ку? Аллоҳдан қўрқмаймизми?

      Ҳазрати Умар (р.а.) эртасигаёқ бу уйга совчи юбориб шу қизни ўғилларига олиб бердилар. Умавийларнинг энг адолатли халифаси Умар ибн Абдулазизнинг бир ён насаби ана шу виждонли қизга бориб тақалади.

* * *

      Шарафли ҳадислардан бирида “Мусулмон мусулмонга кўзгу” дейилади. Бу ҳикматга кўра, одамлар бир-бирларининг айбларини яширмай, айтишлари ва бу камчиликдан холи бўлишига кўмаклашишлари лозим. Ажабки, муҳтарама қайнонажонларга бу ҳикмат айтарли таъсир қилмайди. Келин қайнонасининг айбини айтолмайди, қайнона келиннинг айбини айтса, унга ёқмайди. Айбни айтиш душманлик эмас, дўстлик вазифаси эканини англаш наҳот қийин бўлса?

      Киши айбинг деса, дам урмағилким, ул эрур кўзгу,

      Чу кўзгу тийра бўлди, ўзга айбинг зоҳир айларму?

      (Агар бирор киши айбингни айтса, унга жаҳл билан муносабатда бўлма. Чунки у кўзгу кабидир. Агар кўзгуга ҳам дам урилса, яъни нафас тегса, у хиралашиши ва айбингни кўрсатмаслиги мумкин.)

      Киши айбин юзига қилма изҳор,

      Тааммул айла ўз айбингға зинҳор.

      (Кишининг айбини унинг юзига айтма, ундан олдин ўз айбингга қара!)

      Киши айбини айтишнинг ўзига хос одоблари бор. Биринчиси, кўпчиликнинг орасида айтиш мумкин эмас. Келинингизнинг айбини қариндошлар, қўшнилар орасида, айниқса овсинлари ҳузурида айта кўрманг. Агар шундай қилсангиз, мақолда айтилганидек, шамол уруғини экиб, бўрон мевасини олган бўласиз. Ўғлингизнинг айбини келинингиз олдида айтманг. Эрингизнинг айбини фарзандларингиз даврасида тилга олманг. Бир қўшнингизнинг (қариндошингиз ёки ҳамкасбингизнинг) айбини иккинчисига айтманг, бу ишингиз ғийбат ва фитна гуноҳига оиддир ва шунга яраша жазо оласиз. Келинингизнинг айбини ўғлингизга айтманг, бу чақимчиликка киради. Ўғлингизга айтишдан олдин ўзингиз шифо топишга уриниб кўринг. Қайта-қайта танбеҳларингиз кор қилмаса, “Хотининг ғирт ёлғончи экан”, деган қўпол тарзда эмас, мулойимлик билан: “Хотининг баъзан ёлғон гапириб юборяпти, нима қилсак экан”, деган оҳангда айтинг, токи, сизнинг гапингиздан кейин ўғлингиз ғазаб отига минмасин, хотинини сўкиб-уриб юбормасин. Ўғлингизга хотини айбини айтар чоғингизда келиннинг ҳимоячиси эканингиз гапларингиз оҳангида сезилиб турсин. Агар ўғлингизга келинни давомли равишда ёмонлайверсангиз, фарзандингиз оиладаги ҳаловатсизликка сизни айбдор, деб ўйлай бошлайди. Ўғлингиз кўзига фитначи либосида кўриниб қолишдан эҳтиёт бўлинг.

* * *

      Уй торлик қилиб, ўғлингиз оиласи билан бошқа жойга кўчиб чиққанидан кейин унинг тез-тез келиб туришини хоҳлайсиз ва бу сизнинг ҳаққингиз. Лекин бир ўзи келса, тилингизда айтмасангиз ҳам, хаёлингиздан “Хотинига сўзи ўтмайди, “юр” деган, у: “Онангизни кўришга тоқатим йўқ”, деб келмаган”, деган нохуш