Тохир Хабилов

Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ)


Скачать книгу

бекаму кўст адо қилмоқ бу дунёда мумкин эмас. У бешикдаги гўдагини минг турли ниёзлар билан ўстириши фарзанди устидаги энг катта ҳақидир.

      Бир киши Муҳаммад алайҳиссаломдан:

      – Мен онамни кўтариб Маккани зиёрат қилдирдим, ҳақини адо этдимми? – деб сўради.

      Расулуллоҳ (с.а.в.) унга жавоб бердилар:

      – Йўқ, у сени қучоғида олиб юрганда “фарзандим униб-ўссин, катта бўлсин”, – деб ўйлаганди. Сен эса кўтариб юрган пайтингда онангнинг ўлими ҳақида ўйлардинг…

      Фарзандлардан ўтинчимиз шуки, оналарингиз ҳузурларида турганингизда Саъдийнинг бешик ҳақидаги ривоятларини доимо ёдда тутинг.

      Абдуллоҳ Ибн Умар бир яманлик одамнинг ўз онасини опичлаб, хонаи Каъбани тавоф қилдириб юрганини кўрдилар. У одам бир байтни оҳанг билан ўқиркан:

      Онаизорим учун бўйнимни эгкан теваман (туяман),

      Тевага минган онам ҳорсаларда, мен чарчамам.

      У шуни ўқиб туриб, Абдуллоҳга қаради-да: “Эй Абдуллоҳ ибн Умар! Мана шу хизматим билан мен онамнинг хизматини қила олдимми?” – деб сўради. “Йўқ, бу хизматинг сени туғиш вақтида онангни қийнаб тутган тўлғоқларининг биттасига ҳам баробар эмас”, – дедилар”.

      Бу ўринда Ҳазрат шайх Увайс Қараний (қоддасаллоҳу сирраҳул азиз) ибратларини эслашнинг ўзи кифоя. Увайс Қараний ҳазратлари Расулуллоҳни кўрмай туриб ҳам севганлар. Кофирлар Уҳуд жангида пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с.а.в.) жанобимизнинг тишларини синдиргани хабарини эшитиб, бундан қалбан куйиб, ўз оғизларидаги барча тишларини синдирган эканлар. Ҳазрат Увайс аввал бир тишларини тош билан уриб синдириб: “Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) синган тишлари балки бу ўриндагиси эмасдир”, – деб бошқасини синдирдилар. Шу зайлда барча тишларини синдириб чиқдилар. Икки жаҳон қуёши – Пайғамбаримиз салавотуллоҳу алайҳи ва саломуҳу жанобимиз Увайс Қараний ҳазратларининг мадҳида: “Ямандан менга Аллоҳ ошиғининг иси келур”, – деб марҳамат этганлар. Бу мўъжизани қарангки, Расулуллоҳ (с.а.в.) бу ошиқни кўрмай туриб, у ҳақда эшитмай туриб билганлар. Саҳобаи гузин (танланган саҳобалар) Расулуллоҳ жанобимиздан Увайснинг қаерда эканини сўраганларида: “Яман вилоятининг Қарн қишлоғида”, – деб марҳамат этдилар.

      – Ё Расулаллоҳ! Увайс зоти рисолатпаноҳларини (яъни сизни) кўрганми? – деб сўрадилар.

      – Кўрган ва лекин зоҳирда кўрмаган, – деб марҳамат қилдилар.

      – Бул қандай ошиқдирки, Сизни кўрмас?

      – Икки сабаби бор: биринчиси – ҳол ғалабасидан, иккинчиси – шариат азаматидан, яъни кўзи ожиз онаси бор уйни ёлғиз қолдириб келмади. Шариат амрини тутди, оналик ҳақига риоя этди.

      Расули акрам жанобимиз охират дунёсига рихлат қилар эканлар, Ҳазрат Умар ва Ҳазрат Алига (р.а.) муборак мураққаъларини (кийимларини) бериб, Увайс ҳазратларига элтмоқликни васият қилдилар ва Ҳазрат Увайснинг кўринишларини таъриф этдилар: “Бадани юнглидир, ўнг қўлининг панжасида оппоқ, бир тангачалик хол бордир. Мендан салом айтингиз. Мураққаъни