Тохир Хабилов

Ҳаёт қайиғи (3 китоб)


Скачать книгу

ресторанида “ювиш маросими” – тантанаси бошланиб кетган эди. Аъзоликка ўтган ёзувчиларнинг ҳар биридан зиёфат учун 25 сўмдан тўпланди (ишга келиш-кетишдаги кира ҳақи, пешинлик таомланишга бир ойда шунча сарф бўларди). Янги аъзоларнинг дўстлари, тавсиянома берган айрим адиблар зиёфат дастурхони атрофида тўпланишди. Одатимга хилоф қилмай, ярим соатча ўтириб, чиқиб кетдим. Икки йил аввал Москвадаги кенгашга борганимизда бундан кичикроқ давра қурилганди. Егулик ва ичимлик буюрилаётганда мен: “Зиёфат буюриш ҳамманинг қўлидан келади, тўлаш-чи?” деб ҳазиллашганимда қрим-татар шоир Мамбет оға “Мен тўлайман”, деб тантилик қилиб эдилар. Мамбет оға Намангандаги бир хўжалик фермасида зоотехник эканлар, топиш-тутишлари биздан дурустроқмиди, тантиликлари шунга яраша бўлди. Эртасига ҳам бу зиёфат давом этди. Мамбет оға бу сафар ҳам тантилик қилмоқчи эди, Абдулла Шер “Ўртада пул тўплаймиз”, деди. “Мен бу халфана ошга қўшилмайман, сизлар пул тўплаб, тўлайсизлар, мен эсам тийин-тийинингизгача қайтариб олиб бераман”, дедим. Гапимдан кулишди. Зиёфат охирида официант ҳисоб-китоб қоғозини кўрсатгач, барчаларининг кайфи учиб кетди. Мамбет оға яна мардлик қилди. Мен “Рангларинг ўчмай ўтира туринглар, ваъдамни бажараман”, деб қоғоздаги рақамларга кўз ташлаб, менюдаги нархларга солиштирдим. Официантларнинг алдашини билардим, лекин бизга хизмат қилган йигитнинг нафси наҳангникидан баттар экан. Қарийб юз сўмга алдабди. Қоғозни олиб, ресторан раҳбарига учрадим. У рақамларни чўтга солгач, “нега даъво қиласиз, тўғри ҳисоблабди-ку?” деди.

      – Қоғоздаги ҳисоб тўғри, лекин у биздан 95 сўм кўп олди. Бу пул жиноят кодексида катта миқдордаги алдашга киради, шикоят дафтарига ёзиш билан чекланилмайди, – деб унинг кўнглига ғулғула солдим.

      Жиноят кодексини эслатишим унга таъсир этди. Бу шунчаки қўрқитиш эмас, ўтирганлар биргаликда “акт” деб аталувчи ҳужжатни ёзсалар, жиноят иши очиш учун кифоя эди. “Бир оз чой ичиб ўтира туринглар, масалани ҳозир ижобий ҳал этамиз”, деди. Беш дақиқа ўтар-ўтмас, хизмат қилган официант яқинлашиб:

      – Йигитлар, мени кечиринглар, бошим оғриб турган эди, хато ҳисоблабман, – деди.

      – Бошингиз оғриса ўзингизнинг фойдангизга адашасизми? – дедим.

      Йигит довдираб тургач, қўлидаги пулни узатди:

      – Бу зиёфат менинг ҳисобимдан бўлди.

      Мамбет оға пулга қўл узатган эдилар, мен чаққонлик қилдим.

      – Ваъдамга кўра, пулни қайтариб олдим. Лекин номардлик қилмаймиз. Еган-ичганимизнинг ҳақини тўлаймиз, – деб ҳисобда кўрсатилган пулни официантга қайтардим. – Мамбет оға билан ҳисобни ўзинглар қилинглар, – деб туриб кетдим.

      Мамбет оғанинг тантиликлари кўп давом этмади. Отаёрнинг дадалари гилам олиб кел, деб пул берган эканлар, бу пул бир ҳафтада тугади. Кунлари карам шўрвага қолди. Официант билан можаро бўлган куннинг эртасидан каминани “бўш жой йўқ”, деган баҳона билан ресторанга киритмай қўйишди. Бу ҳам менинг фойдамга бўлди, ресторандаги