Тохир Хабилов

Ҳаёт қайиғи (3 китоб)


Скачать книгу

имзомни олиб қўйиб, аммо айбловни қолдиришган экан. Хат Марказқўмга етиб боргач, текширув бошланди ва камина ҳам суҳбатга чорланди. Шунда мен радиодаги муҳитни оширмай, камайтирмай, бор ҳолича баён қилиб бердим.

      Расул ака бу каби иғволардан бир қанча муддат азият чекиб юрдилар. Кейинроқ адолат қарор топиб, “Совет Ўзбекистони”га Бош муҳаррир ҳам бўлдилар.

      Расул акадан пастроқ ҳисобланган раҳбарлар билан ҳам муносабатим яхши эди. Айниқса, Баҳодир Абдуллаев билан ака-укадек эдик. Баҳодир ака менинг инжиқликларимни ҳам, ҳазилларимни ҳам кўтарар эдилар. Гавдаларига яраша феъллари ҳам кенг эди.

      Тоблари қочиб 3-4 кун ишга чиқмаганларида шоир Турсун Иброҳимов бошчилигидаги “ҳайъат” пешин пайтида уйларига боришибди. Баҳодир ака поликлиникага чиққан эканлар. Кеннойининг “келиб қоладилар, ўтира туринглар”, деган таклифларига дарров рози бўла қолишибди. Кеннойимиз жуда мулойим, меҳмондўст эдилар. Дарров дастурхон ёзганлар. Турсун ака ва бошқа “ҳайъат” аъзолари ичишни хуш кўришарди. Уйда ароқ йўқлигини билиб, дарров чорасини топишибди. Шоир Муроджон Раҳмонни шу уй биқинидаги дўконга чиқаришибди. Муроджон “Пулини ҳали Баҳодир аканинг ўзлари берар эканлар”, деб тўртта ароқ олиб келибди. Бу орада Баҳодир ака келиб, “серҳиммат” укаларидан мамнун бўлиб, биргалашиб маишатни бошлаб юборишган. Пешин пайтида бир соатга ижозат олган “ҳайъат” ўша куни ишга қайтмади. Эртасига ишга келишим билан Баҳодир ака қўнғироқ қилдилар:

      – Сен юборган делегация кеча мени йигирма беш сўмга туширибди. Ҳозир дўконга чиқсам, магазинчи отнинг калласидай рўйхатни кўрсатди. Пулни ўзинг тўлайсан.

      – Шумлик қилган ҳам, еган-ичган ҳам ўзингизнинг укаларингиз, мен нега тўлайман?

      – Уларни сен юборгансан. Бошим оғриса ҳам кўргани тўдалашиб келаверадими?

      – Аниқроқ айтинг, улар оғримаган бошингизни оғритгани боришган.

      “Ҳайъат” аъзолари бу воқеани кула-кула эслаб юришди. Маош олинадиган кун йигирма беш сўмни йиғиб Баҳодир акага беришган эканлар, олмабдилар, ёнига яна озроқ қўшиб, ўша куниёқ чойхонада яна “бош оғриқ” бошланган эди.

      Куз бошланиши билан деярли ҳар бир идора, ўқув муассасаларида газета-журналларга обуна ташвиши бошланарди. Ҳар ўқувчи, талаба, ишчи-хизматчи, раҳбар нечтадандир нашрга обуна бўлишга мажбур эди. Совет даврини эслаганда баъзилар “фалон газета фалон миллион нусхада чиқарди”, деб соғиниб қўяди. Тўғри, нашрларга ҳавас қилса бўларди. Камина ишлаган болалар газетаси ҳам бир миллион нусхадан ортганди. Бу “бир миллион бола газета ўқийди”, деган гап эмас. Бошланғич синф ўқувчилари “Ғунча” журналига, пионерлар “Ленин учқуни” ва “Гулхан”га ёзилишга мажбур эдилар. Баъзи оилаларнинг 5-6 фарзанди мактабда ўқирди. Шуларнинг икитаси “Ғунча”га обуна қилдирилса, тўрттаси “Ленин учқуни”га! Бола газета ўқийдими ё йўқми, бу ҳеч кимни қизиқтирмасди. Бу газета ва журналлар болалар яшайдиган уйга бормасди, қишлоқ мактаби кутубхонасида чанг босиб, тахланиб