Тохир Хабилов

Ҳаёт қайиғи (3 китоб)


Скачать книгу

Отелло!” ҳақида кўп ўйлаяпман. Калаванинг учи топилмаяпти. Қишлоқ ҳаётидан бирон ҳикоя ёзсаммикин? Умуман, менда жонланиш бошланганга ўхшаяпти, охири бахайр бўлсин.

      Қишлоқ ҳаётидан ҳикоя ёзиш учун етарли гапларим бор. Эркин Аъзам, Тоғай Мурод каби дўстларим билан баъзи масалалар устида кўп баҳслашяпман. Улар Василий Шукшинга кўп тақлид қилишяпти. Тўғри, Шукшин буюк адиб. Лекин бир ғоясини мен қабул қила олмайман. Яъни, унинг фикрича энг тоза туйғули кишилар қишлоқда яшайди, ярамаслар шаҳарда! Шаҳар одамни бузади, деган фикрга қисман қўшилиш мумкин. Қишлоқда кенг ҳовли-уйларда яшаган одам шаҳарга кўчиб келса, унинг тор шароитларига кўникишга мажбур. Қишлоқда меҳмон шарафига қўй сўйилиши мумкин. Шаҳарда ҳам палов дамланади, лекин қўй сўйилмайди. Ваҳоланки, қишлоқда сўйилган қўйнинг ҳамма гўшти қозонга босилмайди. Меҳмон учун шаҳарда ҳам, қишлоқда ҳам бир кило гўшт кифоя. Лекин гап меҳмонни иззат қилишдами? Қўй сўйилса, иззатли, бозордан олинган гўшт пиширилса, иззатсиз бўладими?

      Дўстларимнинг ҳикоялари мавзу, дард жиҳатдан бир-бирига ўхшаб қолаётгандай туюляпти. Бош қаҳрамон – қишлоқдан келган, шаҳарда ижарада туради. Замоннинг энг катта фожиаси – ижарада туриш. Энг ёмон одамлар уй эгалари! Шу эътирозимни айтсам, Эркин “Тоҳир ака, бу ҳақда биз билан баҳслашманг, сиз ижара нималигини билмайсиз, бу дардни ҳис қилмайсиз”, дейди. “Ана, холос, – дедим, – сиз ижара нималигини энди биляпсиз, мен ижара уйда туғилганман”. Машраб Бобоев менинг фикримни тасдиқладилар. Эркиннинг янги ҳикоясидаги ижарада турган йигитлар оз-оздан ичиб, юраклари сиқилиб, кўчага чиққанда ашула айта бошлайдилар. “Зиёфат пайтида ё кейин ашула айтиш ўрисларнинг одати, ўзбеклар кўчага чиқиб ашула айтмайдилар”, деб нозик жойдан ушладилар. Бу баёнлар Шукшиннинг таъсиридан эканлигини Эркин тан олмади. Шунақа ўжарлиги бор. Ёзувчи учун бу ҳам керак.

      Соат бирга яқинлашяпти. Чарчоқ киприкларни босяпти. Дўстларни ғийбат қилишга мадор ҳам қолмади.

      Тонгда жисмоний тарбия! Эртага “отбой” 2.00.да!”

      “Учлик” орасида

      1978 йилнинг август ойида “Гулистон”ни ички бир дард билан тарк этиб, яна радиога қайтиб бордим.

      – Энди ҳеч қаерга кетмайсиз, – дедилар Насиба опамиз.

      – Бир муаммо бор, – дедим қувлик билан, – дастлаб кичик муҳаррир бўлиб келгандим, кейинги сафар муҳаррирлик лавозимига олдинглар, сўнг катта муҳаррир, ана энди Бош муҳаррир ўринбосарлигига кўтарилдим. Бир поғона кўтарилишим учун бошқа жойга ўтиб ишлаб келяпман. Бош муҳаррир бўлишим учун ҳам бир бўшаб, бир қайтишим керакми, ё…

      – Бош муҳаррирликни фақат сизга топшираман, ҳеч қаерга кетмайсиз, – дедилар опа кулиб.

      Бу шунчаки кўнгил учун айтилган гап эмас, опамиз каминани ғоят иззат қилардилар. Поччамиз, ажойиб таржимон Хайрулла Эргашев билан ҳам муносабатимиз яхши эди.

      Аввалги Бош муҳаррир ўринбосари мени интизом масаласида сиқувга олгани учун кетиб қолган эдим. Қайтиб келгач, интизомни назорат