Тоµир Малик

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР


Скачать книгу

бошлаб атрофда минг-минглаб аскарлар пайдо бґлиб, атрофни ґрай бошлади. Бундан хавотирга тушган Искандар дедики:

      – Сен µийла билан мени олмоічи бґлдингми?

      – Йґі, – деди Чин подшоси, – µийла – ожизлар иши. Сиз кґриб турган лашкарлар іґшиннинг бир улуши халос. Асосий кучлар тоІ ортида турибди.

      – Шунча іудратинг бор экан, нечун менга таслим бґляпсан, нечун µирож тґламоііа розилик беряпсан? – деб µайратланибди Искандар.

      – Мен инсонлар іонининг беµуда тґкилмоІини истамадим. Ундан ташіари сизга Осмон назар іилган. Назаркарда султонларни µеч іандай куч билан енгиб бґлмас.

      Бу жавоб Искандарга маъіул келиб, саройга кирди-ю, товоілар, лаганларда товланиб турган тилла-ю, жавµарларни кґриб янада ажабланди. Чин подшоси «дастурхонга марµамат, тановул іилинг», дегач, таажжубини яширмай сґради:

      – Бу безаклар одам учун таом бґлолмайди-ку?

      – У µолда сиз нима ейсиз, улуІ султон?

      – Мен µамма каби нон ейман.

      – Шундайми? Воажаб! Румда нон топишингиз шунчалар мушкулмиди? Шунча машаііатлар чекиб бу ерга іадар лашкар тортиб келибсиз?

      Бу гапни эшитиб, Искандар унинг донолигига таµсин ґіибди. «Мен бу ердан бир дона жавµар µам олмайман, сенинг µикматли пандинг барча талабларимни іондирди», деб оріасига іайтган экан.

      Неча юз йилларни оралаб бизга іадар етиб келган бу ривоятни ґіигач, йигирма йилча аввал бґлиб ґтган бир воіеани эсладим. Етмишинчи йилларнинг охирида Америка билан Совет Иттифоіининг орасидаги муносабат чигаллашиб, росмана урушнинг шарпаси сезилиб іолган эди. Бир издиµомда іариялар шу масалада куюниб гапиришди. Уларнинг аксари уруш кґрган, урушнинг касофати іандай бґлишини билувчи одамлар эди. Давра тґрида ґтирган бир іария суµбатга аралашиб:

      – Агар менга іґйиб беришса Американинг подшоси билан бизникини ярим соатда яраштириб іґярдим, – деди. Атрофдагилар бу гапни µазилга йґйишди. Јария эса жиддий туриб, фикрини исбот этишга киришди:

      – Агар менга іґйиб беришса, иккаласини шу ерга чаіираман. Келишгач, иккаласига биттадан нон бераман.

      – Нонни нима іиламиз? – деб µайрон бґлишади.

      – Енглар, – дейман.

      – Емаймиз, іорнимиз тґі, – дейишади.

      – Јоринларинг тґі бґлса нега урушмоічисизлар? Нимани талашасизлар? Сизларга нима етишмаяпти, айтинглар мен топиб берайин, – дейман. Агар аіли бґлса иккаласи ґйланиб іолади. Кейин «гапингиз тґІри экан» оісоіол, деб ярашиб олишади…

      Дун±нинг мураккаб савдолари бу каби содда тарзда µал іилинса эди, замин инсон іонларидан тґйиб кетмасди. Отахоннинг гапи кґпчиликка Іалати туюлар. Уч-тґрт йил муіаддам іґшни жумµурият билан чегара бир іишлоііа бордим. Дун± дун± бґлганидан бери аµил іґшни, аµил іариндош бґлиб яшаб келган икки іишлоі замона зайли билан энди икки мамлакатнинг ери сифатида бґлинган эди. Јишлоідан ажиб бир сой оіиб ґтарди. Мен борганимда, айни ±з чилласида сой суви іурибди. Сой іґшни іишлоідан (энди іґшни жумµуриятга тобе) оіиб ґтарди. Билсам, туман бошлиІи нимадандир норози