Тоµир Малик

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР


Скачать книгу

юлдузининг ґлимига сабаб бґлган ресторандаги тґй, исрофгарчилик, маст-аласт йигитларнинг іилиілари кґрсатилади. Эътибор берайлик: Европа учун ресторандаги тґй, ичкилик одатий нарса. Шунда µам улар бу одатга іарши чиіяптилар. Биз эса Европадан маданиятни эмас, уларнинг ґзлари µам рад этаётган ёмон одатларни оляпмиз.

      Европадаги миллионер оилалар µам тґйларида биз каби сочиб, исроф іилмайдилар. Улардаги никоµ ґіитиш маросимининг ґзи тґй. Энг яіин одамларини таклиф этишади. Бир неча соат ичида тґй ґтади. Биз улардан мана шу никоµ ґіитиш (яъни – ЗАГС) маросимини олдик-да, ґзимизникига іґшдик. Ана энди тґй маросимларимизни санаб ґтайлик: совчилар ишни пиширсалар іиз билан йигитнинг кґчада кґришув маросими бґлади. Јиз билан йигит аввалдан бир-бирларини билсалар-да, совчиларнинг аралашувисиз аµду паймон іилиб іґйган бґлсалар-да, бу маросимга келадилар. Йигит іизга іимматбаµо совІа беради. СовІанинг іабул іилиниши – ризолик аломати экан. Ана ундан кейин яна совчилар борадилар ва «оі ґраш ёки патир синдириш» маросими бґлади. Кейин эса фотиµа тґйи, бошіача айтилса іґни-іґшнилар, яіинларга маълум іилиш маісадида бґлажак келиннинг уйига тоІоралар карвони жґнатилади. Агар тґйга іадар орада хайит байрами бґлса «йґілов» деб аталмиш янги карвон йґлга чиіади. Булар – тґйнинг дебочалари. Баъзи жойларда «маслаµат оши» дегани µам бор. Номидан маълумки, яіинлар тґйни ґтказиш тартибини белгилаш учун чаіирилади. Ошдан сґнг маслаµатлар берилади ва… тґй эгаси маслаµатларга іулоі µам солмайди, ґз билганидан іолмайди. Орада дастурхон сарсон… Ниµоят тґй. (Еткизганига шукур!) Бир кун тґй юборилади (тґй олинади). Бир кун куёв (ёки келин)нинг отаси ишхонасидагиларни зиёфат іилади, яна бир кун онаси µамкасбларига дастурхон ёзади. Бир кун келинникида «Јиз базми». Ґозир бу маросимга куёв жґралари µамда отаси ва унинг яіинлари билан келадиган бґлган. Бундан олдин ёки кейин µар икки хонадонда «худойи». Сґнг «сабзи тґІрар» деб номланмиш зиёфатча. Эртасига эрталаб (ёки пешинда) ош. Кейин «ЗАГС» деб аталувчи маросим. Никоµдан ґтилгач, ёшлар учун бирон ерда кичкина зиёфатча. Ниµоят, µовлида ёки бирон ресторанда никоµ базми! Эрталаб келинсалом ва аёлларнинг іаймоіхґрлик зиёфати. Тґй эгалари нафас ростлашга улгурмай, эртага кутилаётган «чарлари» маросимига тайёрланишни бошлайдилар. Куёв тґра эса ґртоіларига яна бир зиёфат берадиким, бунинг номини «куёв оши» дерлар. Чарларида авваллари келин отасиникига тґйдан уч кун ґтиб келарди. Ґозир тезлашув замоними, тґйнинг эртасигаёі келади. Камида 60 аёл билан келган іуда хотинлар камида 6–7 хил таом билан сийланадилар. Аёллар кетишгач, энди куёв бґлмиш жґралари билан келади. (Худди іайнотасига «бу ёІини іойиллатиб іґйдим», дегандай µисоб бергани келганга ґхшайди, шундай эмасми?) Изма-из куёвнинг отаси, бошіар іариндошлари билан келишиб «чарлари» давом этади. Тґйлар шу зайлда ниµоясига етгач, «тоІаникида келинсалом», «Амма-холаникида келинсалом»… каби маросимлар бошланади. Бу орада Худо фарзанд берса «аіиіа» ёки