Абдужаббор Обидов

Икки жаҳон оворалари


Скачать книгу

қўлини чўзиб ёнига кирди. Эрталабки соғилган сутдан бир косасини сипқориб, қўйнига битта жайдари нон солган Оловиддин вақтлидан-вақтли далага жўнаб қолди ва кун бўйи миқ этмай, ҳеч кимга қўшилмай пахтасини териб юрди. Миясида бир фикрни пишитди. Ҳали-бери талоқ қилиш йўқ, деган ўйдан семириб кунни кеч қилди.

      Ҳеч нима бўлмагандек кечки овқатга кириб келиши янга тугул, кампирни ҳам шошириб қўйди.

      Аммо кампир сир бой бермай, кел, мошхўрдани шаҳарликлар хуш кўради, деб эшитганман. Ўтир, − деди.

      − Ҳа, мошхўрда, яхши. Одамни танаси яйрайди, – деб Оловиддин кампирга бир зумгина ҳам нигоҳ ташламай, янгага кўзини лўқ қилиб қаради. Бир-икки қошиқ суюқ овқатдан татиб кўргач: – Эй, санъатингизга қойилман, янга. Зўр пазандаю, созандасиз-да, − деди.

      Кампир ҳи-ҳилаб кулди.

      − Нега созанда дейсан. Нима артистлик қилибтими келиним?

      − Ўзлари билади.

      − Мен билмас эканманми?

      Оловидин жавоб бериш ўрнига, косани қўлига олганча ёғоч қошиқни шақиллатмай, хўриллатиб овқатни симираркан, янгадан кўзини узмас, бирор нима дейиши кераклигини билса-да, сўз тополмай овора эди.

      − Айтмайман. Бу сир. Ҳали анаву уйга кирганимда, – деб у янгани ётоқхонасига қараб имлаб гапирарди, – ўзларига етказаман.

      Янга қайнанасига кескин ўгирилди ва бир нима денг, бу нима деган гап, бир кечамасми вақтинчалик никоҳ шарти, уни бу уйдан даф қилинг, дегандек қараш қилди.

      Аммо, кампир йигитга сотилгандек, ёки унга тарафкашми, индамади. Бошини қуйи тушириб, бир кун минг кунмас болам. Аъмоли битмаган иш борми, бир гап бўлар, деди.

      Шунда янга аччиқланиб гапирди:

      − Бу уйда менинг ҳам фикрим бордир. Иззатингизни билинг, эй сиз, молбоқар йигит, − деб ўрнидан туриб кетди.

      Аммо, бироз вақт ўтгандан кейин, яна йигит ётоқхона томон суринди. Кампир йигитнинг раъйидан чўчиб индамади. Ёки қаршилик қилишини истамадими, худо билади. Аммо, бу индамагани изн бериш билан баробар эди. Бир уйғониб тургач, янга бирам енгил бўлганини англади, кўзларини ярим очиб, қаерда ётганини идрок этди, у ўз уйи, ўз хонаси, ҳатто отаси олиб берган мебелда. Фақат ёнидаги янги куёвга ҳали кўникмади. Тўғри, ўртага никоҳ тушди. У илоҳий битим. Лекин аввалги эрига боғланган аёлни бошқа эркакка дарров ўрганиши осонми? Нима у билан ишқий муносабат ўрнатадими? Ҳечам-да. Аммо у севаман, ўламан, ёнаман деб ичини қиздиряпти-ку. Балки шунчаки қуруқ гапдан нарига ўтмайдиган хаёл ўғрисидир. Ундай деса, холи қолишган биринчи вазиятдаёқ хижолатга солиб, ҳиссиётларининг нозик торига чертганичи. Бу нима? Ҳозир андишада, шекилли. Ё қайнанам тегмайсан деб шарт қўйгандир. Бу уларнинг қўлидан келади. Ундоқ бўлса, унданам яхши. Менга вақтинчалик ҳис-туйғулар ҳечам керакмас. Яна, қайнанам сергак қўриқчим. Мени қийнамасин деб, пул бергандирлар. Ҳозир уйғонса дилидаги нияти билинар, балки ишқи фақат сўздадир. Фақат бу сўзлар унга лузуммас. Ҳеч бақосиз манфаат.

      Қайнанасидан мадад бўлмагач, у бир иш қилди. Йигитни ҳайдаб чиқариш, жанжал кўтариш фикридан узоқ макр ўйлаб топди. Оловиддинни қовунни