бермай жуфтакни ростлади. Париваш эса, яна бир маромда нафас ола бошлади. Аммо хира пашша тағин ҳунарини давом эттирди. Шунда гўзал жаҳл билан кўзини очишга мажбур бўлди.
– Ҳимм, – деди Нигора афтини бужмайтириб, – сизмидингиз? Нима керак, нега кирдингиз бу ерга? Чи-қиб кетинг.
Мен ҳайкалдек қотиб қолдим. Бир зум хаёлларим бошимдан тўзғиб, гарангсиб қолдим. Туни билан қўйнимда тўлғонган бу жонон нега бунча ўзгариб қолди? Ёки мен туш кўрдимми, ҳаммаси тушимда бўлдими? Унда нега бу ерда серрайиб турибман? Энди бу қизнинг бетига қандай қарайман? Яна онасига айтиб берса-я.
– Ҳалиям қаққайиб турибсизми, ойимларни чақирайми? – деди эринчоқлик билан кўзини очиб менга тикилган қиз.
Мен ҳар қанча довдираб, ҳаяжонланиб турган бўлсамда, қизнинг хонасини тарк этишга мажбур эдим. Шундай ҳам қилдим. Энди тунги воқеалар туш эканига ишон-чим комил эди. Бироқ кўнгилнинг бир чеккасида алланима бордай. Шу сабаб, хонамга кириб, каравотимни бир қур назардан ўтказишга қарор қилдим.
Ажабо, ёстиғимдан хушбўй атир ҳиди келар, устида уч дона узун соч толаси чувалашиб ётарди. “Ким кирганди бу ерга? – ўйлай бошладим. – Нигорами ёки… Анави Гуля Индирани чалғитиб, мен ухлаганимдан кейин қайтиб келиб… Икки соатдан зиёд вақт ўтувди-ку. Унгача у қаерда эди? Уйда бўлса, нега мен уни кўрмадим? Ё Индира опанинг ўзи… Бўлиши мумкин эмас, дарров сезардим. Нигора… Нигора… Мен унинг овозини эшитдимку, шивирлашлари ҳалиям қулоғим остида жаранглаб турибди-ку. Нега унда у ҳозир мени ҳайдаб чиқарди? Шунча иш бўлганидан сўнг йиғламайдими, қовоқлари шишиб кетмайдими, “Мени ташлаб кетмайсиз-а?” – деб ялиниб-ёлвормайдими?” Миямда ўралашиб, чарх уриб айланаётган саволларнинг ҳеч бирига жавоб тополмасдим.
Тушга яқин Индира опа қайтиб келди. Қовоғидан қор ёғади. Авзойини пайқаб кўзига кўринмаслик учун узоқроқ юрдим. Лекин туяқушга ўхшаб тумшуғимни қумга тиққаним билан иш битмади, унинг ўзи ёнига чақириб қолди, тағин ётоқхонасига. Шунгача Индира опа бирор марта мени ётоғига чақирмаганди. Ичимдан зил кетди. “Нигора сотганга ўхшайди”, деган фикр ўтди миямдан. Адашмаган эканман. Нигора у билан ёнма-ён икки кишилик ўриндиқда ўтирарди.
– Қани, мана бу ёққа ўтиринг-чи, эркак! – деди Индира опа бироз киноя ҳам дағал овозда курсини кўрсатиб. – Сиз билан би-ир гаплашиб қўяйлик.
Қизариб-бўзариб у кўрсатган жойга чўкдим.
– Қишлоқда мактабга борган бўлсангиз керак-а, – дея гап бошлади аёл ва қўлидаги бир парча қоғозни кўрсатди, – манавини ўқишни биларсиз. Ёки ўзим ўқиб берайинми? Ҳа, шундай қилганим маъқул. “Туман прокурори номига ариза. Мен – Эгамназарова Нигора, ариза ёзишимдан мақсад шуки, Толипов Нодир исмли йигит бугун, яъни 28 июль куни мени алдаб номусимга тегди, топтади. Бир умрга шарманда қилди. Оилам, қўни-қўшнилар олдида бошимни кўтаролмай қолдим. Эрта бир кун турмушга чиқсам, қай аҳволга тушишимни ўйлаб, ҳозирдан қўрқиб кетаяпман. Ўзимни ўлдириш пайида юрибман. Агар сизлар бу жиноятчини тезда ушлаб қамамасангиз, мен шармандаликка чидолмай, ўзимни бир нарса қилиб