Рахима Шомансурова

Қадр кеча қатралари


Скачать книгу

бўларди. Лекин столим қаршисида икковлари ўтиришиб, бир пиёла чой берганимдан кейин ҳикояни ўқиб бердилар. Салобатлари босибми, шундай одам оддий адабий ходим олдида асарларини ўқиб бераётганлариданми, юзим тандир олдида тургандек қизариб, пешонамни майда тер босди. Аксига тўнғичимга декрет таътилига чиқишимга бир ҳафта қолган, ҳозирги ҳаяжонимни у ҳам сездимикин, майда тароқ қора атлас кўйлагим унинг типирлашидан қимирлар, сездирмаслик учун стол ортига қанча энгашишга ҳаракат қилмай, ҳеч тинчимасди. Мен Абдулла аканинг ён томонларида, столнинг нариги ёғида ўтирган, у киши менга қарамай бутун диққатлари ўқиётган ҳикояларида бўлса ҳам, аҳволимни яхши сезган эканлар. Овозлари ҳамон ўша ҳикоя ўқиётгандаги оҳангда, қоғоздан кўзларини узмай Кибриё опага дедилар:

      – Биз яхшигина футболист бўламиз шекилли-а, Кибриёхон! Ҳа, миллатга полвонлар керак!

      Ўша воқеадан бир ярим ой вақт ўтиб, тўнғич ўғлимиз Эркинжон туғилди. У вақтлар туғилажак чақалоқнинг қиз ёки ўғиллигини олдиндан билиб бўлмасди. Узоқ йиллик иш тажрибасига эга врачларнинг оналарга айтган тахминлари баъзан тўғри, баъзан эса аксинча бўлиб чиқарди. Узоқ вақтгача Абдулла Қаҳҳорнинг «полвон» ҳақидаги башоратларидан қувониб юргандик. Ўсмирлик вақтида ўғлим жуда кўп китоб ўқирди. Ҳатто кейин кичик-кичик ҳикоячалар ёзишни машқ қиладиган бўлди. Баъзан шу «қисқа, лўнда, аниқ» ижод услубида буюк ёзувчимиз Абдулла Қаҳҳор ва А.П.Чеховга тақлидни кўргандек бўлиб, «Домланинг назарлари тушган-да!» деб севиниб қўярдик. Аммо кўпчиликда бўлгани каби, замон ўғлимизнинг меҳнат йўналишини ҳам ўзгартириб юборди. Барибир бор нарса йўқолмайди, деганларидек, вақти келиб унинг болаликдаги иқтидори уйғониб, юртимиздаги ўтган аср охирида рўй берган ўзгаришлар, ўзи тенгиларнинг ҳаёти ва руҳиятидаги катта эврилишлар ҳақида қаҳҳорона ёмби асарлар ёзишига (балки мемуар шаклида) умидим ҳеч сўнгиси келмайди.

      КАТТА АДАБИЁТГА ТУЙНУКДАН НАЗАР…

      Катта ёзувчилар билан учрашувдан сўнг ўзингда бир қадар юқорилашни сезасан. Уйғун домла (Оллоҳ у кишидан рози бўлсин!) Ҳадича Сулаймонова кўчасида яшардилар. Ким билсин, руслар истилосидан сўнг, янги шаҳар энди пайдо бўлаётганида рус зодагонлари томонидан қурилган уймикин, ҳарқалай, ичкарига ўзбек хонадонига ўхшаб йўлакдан эмас уй ўртасидаги чарм қопланган эшикдан кириларкан. Қўнғироқни босдим. Эшик эмас, одам бўйига тенг ерда бир туйнук очилди.

      – Вам кого? – деб сўради сочлари ёйиқ рус аёли саломимга жавобан.

      – Простите за беспокойство. Поэт Уйгун здесь живёт? («Безовта қилганим учун узр. Шоир Уйғун шу ерда яшайдиларми?»)

      – Да, здесь. А что вû хотели? («Ҳа, шу ерда. Нима ишингиз бор эди?»)

      – Я к нему с заданием от женского журнала республики. Должна забрать у него новûе стихи… («Мен у киши ҳузурларига республика хотин-қизлар журналининг топшириғига кўра келдим. Янги шеърларидан олиб кетишим керак…»).

      – Сейчас я ему скажу… («Ҳозир унга айтаман…») – чарм туйнук яна ёпилди.

      Бироздан сўнг уй шиппагининг шипиллаши,