Узбектош Киличбек

Тожмаҳал


Скачать книгу

ҳам беморнинг афтига қараб эмас; балки томирини ушлаб дардини аниқлайди. Ким хумдаги май хақида уни татиб кўрмай, фақат кўринишига қараб фикр айта олади? Билингки, Музанинг қадри – театрда, одамнинг ақли эса унинг нутқида билинади. Менинг қулим Эзоп сизга бу воқеа нимадан далолат беришини изоҳлаб беради.

      Эзоп: Азиз фукаро, юз берган илохий аломатни сиздек озод халқ олдида мендек бир қул томонидан таъбирланиши сира-сира ақлга тўғри келмайди. Шу боис илтимос қиламан: ижозат беринг, мен сизларга озод инсон сифатида гапирай, мабодо айтган жавобим мақбул бўлса, мени озод одамдек тақдирланг, агар номақбул жавоб қилсам, мени қулдек эмас, озод одамдек жазога тортинглар. Сизлар менга нутқ эркинлиги берингларки, мен жонимни ҳовучламай бемалол гапира олай!

      Коҳинлар: Ксанф, биз сендан илтимос қиламиз: Эзопни қулликдан озод қил!

      Талабалар: Эзопни озод қил!

      Ксанф: Йўқ хохламайман, у қўлимда кўпдан бери хизмат қилади – унга ўрганиб қолганман.

      Бош коҳин: Ундай бўлса, қулингнинг ҳақини олиб, уни менга бер, ўзим уни давлат номи билан қулликдан озод этаман.

      Ксанф: (пулни ҳисоблаб, кейин озод бўлиш ҳақидаги қоғозни узатади.) Менким, Ксанф, Самос халқининг илтимосига кўра, Эзопни қулликдан озод қилдим!!!

      Эзоп: Азиз Самос аҳли, ўзингиз ўз ташвишингизни қиладиган, ўз эркингиз ҳақида ўйлайдиган пайт келди, зеро осмондан тушган аломат сизларга уруш ва қулликдан дарак бермоқда. Биринчи навбатда уруш бостириб келади. Билингларки, чақалоқлар – халқнинг норасмий подшоҳи. Ўзингиз шохид бўлдингиз, ана шу хукмронлик рамзи бўлмиш давлат боласини, яъни ўғри чақалоқни чангалига олиб, уни давлат четидаги ахлатхонага, бир қулнинг қўйнига ташлади. Унинг таъбири бу турур: болаларимизни асролмасак, умидли эрк кисмати умидсиз қуллик зулми билан алмашгай!!! Мана сизга жумбоқнинг ечими: бирон салтанатнинг подшохи, мукаррар, сизларни пул бериб, қарзни қайтаролмаслингиз ҳисобига ёки зўравонлик билан эркингиздан махрум этмоқчи, давлатингиз қонунларини йўққа чиқариб, устингиздан хукмронлик қилмоқчи.

      Элчи: (кириб хатни ўқийди) “Лидия шохи Крездан Самос хукмдорларига ва халқ кенгашига салом. Ушбу кундан эътиборан менга бож ва хирож тўлаб тургайсиз. Борди-ю бу амримга итоат этмасангиз, бутун ҳарб кучимни сизларга қарши қаратгум”.

      Коҳинлар: (Эзопга юзланиб): “Қандай иш тутганимиз маъқул – итоат этайликми ё рад жавобини берайликми?” Маслахат бер!

      Эзоп: Майли, агар маслаҳатим ўринли бўлса, менга ибодатхона қуришга изн берасизлар.

      Халқ: Розимиз.

      Эзоп: Бир замонлар Прометей тангри Зевснинг амри билан одамларга иккита йўлни – озодликка элтувчи ва қулликка олиб борувчи йўлларни кўрсатган экан. Озодлик йўлининг дастлабки чақиримларини ҳаммаёғини чақиртиканаклар қоплаган, сувсизликдан қақраган, нотекис, тор, қияма ва ўта хатарли, вале йўлнинг нихояси, шу тобгача чекилган йўл азобларга мукофот тариқасида икки чеккасидан айқириб сувлар оқиб турган, дарахтларда турфа хил мевалар хил-хил пишган, соя-салқин, равон ва теп-текис бўстон экан. Лекин қуллик йўли аввалига равон ва текис, гуллар атри уфуриб турган ҳаловатли