Узбектош Киличбек

Тожмаҳал


Скачать книгу

align="right">

      Душманларингни олисдан излама!

Проспер Мерименинг «Кармен» романи асосида Ўзбектош Қилич инцсенировкаси

      Қатнашчилар:

      КАРМЕН

      Дон ХОСЕИТО (Хосе) Наварро Лиссарабенгоа

      1-соқчи кейинчалик ПОРУЧИК 1-ҚУРБОН

      2-соқчи

      ДАНКЕЙРО ШАЙКАБОШИ

      ПОЛКОВНИК

      Ғилай Гарсия 2-ҚУРБОН

      РЕМЕНДАДО ШАЙКА 4-АЪЗОСИ

      АЖНАБИЙ ОҚСУЯК (МИЛОРД) 3-ҚУРБОН туналади

      ЛУКАС ПИКАДОР

      ҲАРБИЙЛАР, ЛЎЛИЛАР

БИРИНЧИ ПРОЛОГ: ДАСТЛАБКИ ТЕНТАКЛИК!

      Биринчи парда, биринчи кўриниш.

      Парда очилади. Саҳнанинг чап томонида ярим метр баландликда соқчи либосидаги ХОСЕИТО милтиғига жез симдан занжир тўқиб ўтирибди.

      Саҳна ортидан: Лўли қиз келяпти, «Ана лўли қиз».

      Лўли қиз КАРМЕН кириб келади. Унинг эгнида жуда калта қизил юбка бўлиб, қўлида қора елпиғич, анча ери йиртилган ипак пайпоғи, бежирим қилиб тикилган ва сариқ лента билан боғланган сариқ сахтиён туфлисини баралла кўриш мумкин. У елкаси ва кўйлаги ёқасига қадаб қўйган катта бир даста акац гули куриниб турсин, деб мантильясини кифтидан пастга тушириб олган эди. Унинг оғзида ҳам акац гули булиб, ёш байталга ўхшаб қилпиллаб келар эди. КАРМЕН беҳаё кўзларини сузиб, лўлиларга ўхшаб белини ушлаб, турарди. У ХОСЕИТОга ёқмайди, шунинг учун яна ишини қилаверади.

      КАРМЕН: «Кел, кел деса нози келур, келма деса ўзи келур».

      Жўражон, занжирингни менга бер, пул қўядиган сандиғимнинг калитини осиб юрай.

      ХОСЕИТО: Буни қиличимга ясаяпман.

      КАРМЕН: Қиличимга эмиш! (кулиб) Тўғнағич керак бўлиб қолган бўлса, жаноб, тўр тўқиб ётган экан-да.

      Саҳна ортидан: Гур этиб кулгу кўтарилади.

      КАРМЕН: Жонгинам, мантильямга етти метр қopa тўр тўқиб бергин, азизим!

      Кармен оғзидаги акац гулини олиб, унга қараб чертиб юборди, гул қаншарига келиб тегади. ХОСЕИТО ўқ теккандай сапчиб тушади. ХОСЕИТО уялганидан қочгани жой тополмай, қоққан қoзиқдай қаққайиб тураверади. У ўтиб кетганидан кейин, ХОСЕИТО оёғи остида ётган акац гули сездирмай олиб, авайлаб, ҳидлаб курткасининг чўнтагига солиб қўяди. (лейтм) ХОСЕИТО жойига чиқиб ўтиради. Чироқ ўчади.

БИРИНЧИ ТУЗОҚ. УНВОНДАН АЙРИЛИШ

      Биринчи парда, иккинчи кўриниш.

      Шовқин остида чироқ ёнади.

      Саҳна ортидан: Ушла, ушла.

      Соқчи: Лўли хотин қочиб кетмасин.

      Ранги бўздек оқариб кетган 1-соқчи ичкаридан ҳовлиқиб чиқади.

      1-соқчи: Бир хотинни ўлдиришди, (ХОСЕИТОни топиб, унга қарайди.) ўша ерга бориш керак, бошлиқ.

      ХОСЕИТО: Нега ўлдиради?

      1-соқчи: Анави лўли биттасининг икки тилла тангасини ўмараётганда қўлга тушибди. Кейин шўрликнинг юзининг узунасига ва кўндалангига пичоқ тортган.

      ХОСЕИТО соқчи келган томонга бораётганда 2-соқчи КАРМЕНнинг қўлидан судраб чиқади. 1-соқчи КАРМЕНнинг бошқа қўлидан олади. 2-соқчи елпиғичини тортиб олиб, тангани қидиради, ҳидлайди. 1-соқчи нима қилай дегандай ХОСЕИТОга қарайди. ХОСЕИТО имо қилади. 1-соқчи ҳам КАРМЕНни текширади.