Узбектош Киличбек

Тожмаҳал


Скачать книгу

осилиб) Эҳ, сеньор, шу кун, шу кун!.. Мен шу тунни эслаганимда, эртани тамоман унутиб юбораман. (худди олти яшар болага ўхшаб конфетларни сиқим-сиқим ХОСЕИТОнинг оғзига тиқа бошлайди. Унда шўхлигу бемаънилик аралаш эди.)

      ХОСЕИТО: Казармага, йўқламага борадиган вақтим бўлди.

      Кармен: Казармага? (нафратланиб). Сен қулмисанки, буйнингга арқонча солиб судраб юрсалар? Сен кийим-кечагинг билан ҳам, хулқатворинг билан ҳам ҳақиқий канарейканинг ўзисан. Юрагинг ҳам чумчуқникидай экан. Яна байрам давом этади. Сени мажаж қилиб қўёман!

      Кармен ХОСЕИТОнинг кийимларини ечиб устига чиқиб олади. «Ромалис» деган рақс ижро этилади. Тонг ёришиб қош қораяди, тонг отади. Соқчиларни чорловчи дўмбира овози эшитилади. Улар тинчиб қолишади. Чироқ ўчади.

      Биринчи парда, бешинчи кўриниш.

      Кармен кийиниб чиқиб келади.

      Кармен: Менга кара, Хосеито, ахир, мен қарзимдан қутулгандирман? Биз лўлиларнинг қонунимизга кўра, сендан ҳеч қанақа қарзим йўқ, чунки сен аскар йигит, лекин чиройли йигитсан, менга ёқиб қолдинг. Орамиз очиқ.Саломат бўл.

      ХОСЕИТО: Қачон учрашамиз?

      Кармен: Сенга сал ақл кирганда, (кулиб Кейин анча жиддий оҳангда илова қилди). Биласанми, қўзичоғим, чамамда сени салгина севиб қолганга ўхшайман. Лекин бу кўпга чўзилмайди. Ит билан бўри чиқиша олмайди. Борди-ю, сен лўлилар қонунини қабул қилсанг, балки мен сенга ёр бўлишга розилик берармидим. Лекин бу ақмоқона иш; ҳеч қачон ундай бўлиши мумкинмас. Йўқ, қўзичоғим, гапимга ишон. Сен жуда осонликча қутулдинг. Сен шайтонга дуч келдинг, шайтонга, у ҳамиша ҳам ичи қоралик қилавермайди, бошингга кулфат ҳам солгани йўқ. Қўй терисида бўлсам-да, лекин қўй эмасман. Дуо ўқи. Хўш, яна бир бор, алвидо. Кетавер. Карменсите тўғрисида ўйлаб хомтама бўлма, йўқса, сени ёғоч оёқли бевага дорга уйлантириб қўяман.

      Кармен эшикнинг тамбасини суриб, мантильясига ўралиб, тескари ўгирилади. Чироқ ўчади.

ИККИНЧИ ХИЁНАТ, БИРИНЧИ ҚУРБОН

      Биринчи парда, олтинчи кўриниш.

      Карменнинг хохолаб кулгани эшитилади. Чироқ ёришади. Кармен ва мансаби ошган, Хосеитонинг офицерлик кийимини кийган 1-соқчи билан қўлтиқлашиб ширакайф бўлиб келади.

      Кармен: Мана шу ер. Яна байрам…

      Кармен эшикни очади. Ичкаридан соқоллари ўсган Хосеито чиқади. Кармен гапин тугатолмайди.

      Кармен: Кет!

      1-соқчи:Сен бу ерда нима қиляпсан? Қани, жўнаб қол постингга!

      Кармен: Мана шу ер менинг постим. Ўзинг жўна.

      Офицер қолиш учун кийимимни ҳам ечаётганини куриб ХОСЕИТОнинг ёқасидан ушлайди-да, силкитади. ХОСЕИТО уни ҳам силтаб юборади.

      1-соқчи: Майли, кетаман. (ортига ўгирилиб чаққонлик билан қиличини суғуриб, Хосеитога ташланади.) Лекин аввал сени ўлдириб кетаман. Кармен бугун меники.

      Хосеито чап бериб қолади. Кармен ХОСЕИТОнинг қўлидан маҳкам ушлайди, бундан фойдаланган 1-соқчи пешонасига қилич солади, қиличининг изи тушади. ХОСЕИТО ўзини орқага ташлаб ва тирсаги билан туртиб Карменни йиқитади; кейин поручик ҳамла қилаётганини кўриб, унга қилич санчади. Шунда Кармен чироқни ўчиради.