Узбектош Киличбек

Тожмаҳал


Скачать книгу

эшитганимда тўлқинланиб кетаман.

      КАРМЕН: А?

      ХОСЕИТО: Мен вилоят марказиданман.

      КАРМЕН: Мен бўлсам қўшни қишлоқданман! Бу сиз яшайдиган вилоят марказидан тўрт соатлик йўл нарида. Мени лўлилар бу шаҳарга олиб келишган. Мен унча-мунча пул тўплаб, онам шўрликнинг ёнига қайтиш учун ишлаб юрган эдим, онамнинг мендан, йигирма тупча сидр олмаси бор кичкинагина боғидан бўлак ҳеч вақоси йуқ. Оҳ, қани энди уйимда бўлсам! Мени ҳақорат қилишди, чунки мен бу сасиган апельсин билан савдо қилувчи муттаҳамлар юртидан эмасман; бу беҳаёларнинг ҳаммаси менга ёпишди, бунинг сабаби шуки, мен уларга, сизларнинг олифта шаҳарликларингиз, бизнинг жайдари кийинган биргина бўз боламизни ҳатто пичоқлари билан ҳам қўрқита олмайдилар, дедим. Улар менга танга ўғирладинг, деб туҳмат қилди. Ўртоқ, дўстим, наҳотки, вилоятдошингизни, ҳамқишлоғингизни халос этиш учун бирор чора кўрмасангиз?

      ХОСЕИТО: Агар олифталар менинг ватанимни, бирон қишлоқдошимни таҳқирлашга журъат этгудай булсалар, КАРМЕН дугонасининг башарасини қандай дабдала қилган бўлса, мен қам уларнинг башараларини шундай қилардим.

      КАРМЕН: А? ХОСЕИТО: …

      КАРМЕН: Мен туртиб юборсаму сиз йиқилсангиз эди, ҳамшаҳар, (Лўли шевасида) манови ҳарбийга янги олинган думбуллар у дунё-ю бу дунё мени тутиша олмайди…

      ХОСЕИТО: Қани, ҳамшаҳар, бир ғайрат қилинг, худойим мададкорингиз бўлсин!

      Қўққисдан КАРМЕН ўгирилади-ю Хосеитонинг кўкрагига мушт туширади. У жўрттага юз тубан йиқилади. КАРМЕН дик этиб устидан сакраб ўтиб, қочиб қолади!.. ХОСЕИТО ирғиб ўрнимдан туриб, қиличини қия тутиб соқчиларни йиқитади. Хаш-паш дегунча асира кўздан ғойиб бўлади.

ҚАМОҚХОНА. АФСУС БИЛАН ТАШРИФ БУЮРГАН СЕВГИ

      Хосеито жўрттага ўзини кўкраги оғригандай, нафаси қисаётган кишидек тутади. Икки соқчи уни икки томонидан ўраб келади.

      1-соқчи: Буларнинг ҳаммаси шубҳали?

      2-соқчи: Сен лўли билан “япти-япти” деб ўз шевасида гаплашдинг. (чопиб чиқиб кетади.)

      1-соқчи: Нозикниҳол қиз бир мушт уриб сендай азамат йигитни ағдариб кетиши ақлга тўғри келмайдиган гап. Сен лўлига ён босдинг?

      ХОСЕИТО: Ён босмадим.

      1-соқчи: Энди сени унвонингдан маҳрум қилиб, оддий қоровуликка туширишади.

      2-соқчи: (тез кириб) Ҳамда бир ой муддатга қамоқхонага.

      2-соқчи унинг қуролларини, кийимини ечиб олади 1-соқчи унинг қўлини қайириб панжара ортига олиб ўтади. Хосеито худди тор қафасдаги қушдек ўтиради. Боши айланаётгандек чироқлар айланиб, бир ёниб, бир ўчади.

      ХОСЕИТО: Ҳеч бўлмаганда офицер даражасига кўтариламан, деб хаёл қилгандим. Ахир, ватандошларимдан бир нечаси генерал даражасигача кўтарилдилар. Машҳур полковник билан неча марталаб тўп ўйнагандим. Ҳозир бўлса, ўз-ўзимга: «Шунча маҳалдан бери ҳалол хизмат қилганинг бекор кетди. Энди сен ёмонлар қаторига ўтдинг, қайтадан бошлиқларнинг ишончини қозониш учун ҳарбий хизматга кирган вақтингдагига қараганда ўн чандон ортиқроқ ишлашинг керак бўлади! Нимани деб шу жазога дучор бўлдим? Мени мазах қилиб кулган, ҳозир шаҳарнинг аллақайси бир ерида ўғирлик қилиб юрган фирибгар лўли қизни деб». Бу ҳолга