кўчага чиққан бир жувонни автомашина босиб ўлдиради. Ҳужжати бўлмагани учун марҳуманинг кимлигини аниқлаш қийин кечади. Бу орада уйда қолган икки гўдак йиғлай-йиғлай очдан ўлади. Қўшнилар эса уларнинг йиғиларига аҳамият бермайдилар. Болаларнинг ўликларидан ҳид чиқа бошлаганда “газнинг ҳиди чиқаётгандир”, деб яна эътибор бермаганлар…
Худога шукр, бизда бу даражадаги бемеҳрлик, беоқибатлик йўқ, бўлмасин ҳам! Лекин бунақаси йўқ, деб хотиржам бўлишимиз ҳам дуруст эмас.
Баъзи келинларимиз кўчага сув сепиб-супуришганда қўшни чегарасидан бир қарич ҳам ўтмайдилар. Дарвозалари ёнма-ён бўлса-да, қўшни дарвозаси олдини супуришдан ё эринадилар, ё бу хизматнинг савоб эканини билмайдилар.
Набий муҳтарам баракот ва баракотсизлик хотинда, масканда ва отда бўлишини айтдилар. Масканнинг баракоти – турар жойининг кенглиги ва қўшниларининг яхши инсонлар бўлишидир. Бебаракалиги – турар жойининг торлиги ва қўшниларининг ёмон феъл-атворли инсонлар бўлиши билан боғлиқ.
Ўтдайин куймас эдим, куйдирди-да, ён қўшним,
Гулдайин сўлмас эдим, сўлдирди-да, ён қўшним,
Ўғлим, қизим бахтидан айирди-да, ён қўшним…
Қўшничилик бурчи фақат қўшнига азоб бермасликдангина иборат эмас. Қўшни учун қандайдир қийинчиликни зиммага олиш ҳам керак бўлади. Чунки қўшнига азоб бермасликнинг ўзи, ҳали бурч ўталди, деган гап эмас. Бунинг учун ҳатто маълум бир қийинчилик ё ноқулай аҳволга чидаш ҳам камлик қилади. Чунки, шу билан биргаликда қўшнига яхши (меҳр билан) ва мулойим муомала қилиш, унга хайр-садақа қўлини узатиш керакдир. Абу Ҳомид Ғаззолий ҳазратлари шарафли ҳадиснинг шарҳи сифатида бундай баён қиладилар:
“Қўшни билан учрашганда салом билан сўз бошламоқ, гаплашганда гапни чўзмаслик, кўп савол бермаслик, касал бўлганда кўргани бориш, бошига мусибат тушганда таъзиясида унинг билан бирга сабрли бўлиш, севинчли онларида қутлаш – унинг севинчи билан севиниш, хатоларини кўрмасликка олиш, уйини жосусларча кузатмаслик, деворига бир нарсалар қўйиб ёки осиб ғашини келтирмаслик, унга тегишли жойдан сув олмаслик, уйининг олдига ахлат ва супуринди тўкмаслик, ўтиш йўлларини торайтирмаслик, бирон баҳона билан уйига қарамаслик, қулоққа чалинган оилавий сирларини ёймаслик, у йўқлигида уйини қўриқлаш, унга қарши айтилган сўзларга қулоқ солмаслик, маҳрамига оид хусусларда кўз юммоқ, хизматчисига қарамаслик, боласига ширин сўзлар айтиш, диний ва дунёвий масалаларда билмаганларини ўргатиш…”
Ҳа, бу борада фақат сизгина эмас, келинпошша, ҳаммамизнинг ўйлаб кўрадиган ишларимиз бор. Абдуллоҳ ибн Умар айтадилар: “Бизнинг ёшлигимизда кўрганимиз шундай эдики, у вақтда ҳеч бир киши ўз олтин-кумушини бошқа мусулмон биродаридан азизроқ ҳисобламас эди. Ҳозир эса, ҳар биримиз учун олтин-кумуш ҳар қандай мусулмон биродаримиздан яхшироқ бўлиб қолди. Мен Расулуллоҳдан: “Бир қанча қўшнилар Қиёмат куни ўз қўшниларининг этагидан ушлаб: “Э Раббим! Мана бу қўшним бошимга иш тушган вақтда ёрдам қилиш ўрнига эшигини