Исокжон Нишонов

Қасоскор қашқирлар 2-китоб


Скачать книгу

қўлига тутқазишга шай турарди.

      – Биринчи шартим, – дея гап бошлади Аниса. – Шу шаҳардан менга уч хонали квартира олиб берасиз.

      Уч хонали уйнинг баҳоси қанча туришини Барон яхши биларди. Аммо ҳозир уйнинг қиймати чолни қизиқтирмасди. Кўз олдидан бир неча кундан бери ташқарига чиқмай, қоронғу кулбада беркиниб ётган бечора қизининг озиб-тўзиб кетган юзи кетмасди.

      – Таклифинг қабул қилинди, – деди Барон бироздан кейин.

      – Иккинчи таклифим, – давом этди қиз. – Ҳозироқ банкда менинг ҳисоб рақамим очилиб, йигирма минг доллар қўйилиши шарт!

      Барон ўрнидан туриб кетди. Биринчи шартга бир амаллаб рози бўлганди. Иккинчиси ошиб тушди. Анисадан бундай талабни кутмаганди. «Нари борса, икки-уч минг доллар сўрайди», деб ўйлаганди.

      – Буниси ортиқча, қизим, – Барон қўлларини ёйиб норозилигини билдирди. – Мени тириклай хонавайрон қиласан. Бу пуллар билан терговчини сотиб олиб, қўзғатилган жиноят ишини ёпса бўлади.

      Бароннинг гаплари қиз қалбида раҳм-шафқат туйғусини уйғотмади.

      – Унда менинг қайтиб кетишим учун чиптага пул берарсиз?

      Аниса ўрнидан турди ва эшик томон юрди. Барон унинг йўлини тўсди.

      – Тўхта, – деди қизнинг қўлидан ушлаб. – Кетишга шошилма. Мен ўйлаб кўрай.

      – Унда сизга эрталаб қўнғироқ қиламан!

      – Менинг аҳволимни тушун, қизим. Бир кун эмас, бир соат ҳам кутолмайман. Алёнанинг ҳаёти хатарда. Уни тутиб олишса, уйим куяди. Қилган меҳнатларим зое кетади. Майли, таклифингга розиман – деди иложсиз қолган Барон. – Энди мен билан ҳозироқ докторнинг олдига борасан!

      – У ерда нима қиламан?! – ҳайрон бўлди қиз.

      – Таниш докторлар бизни кутишмоқда.

      Анисанинг юзидаги чандиқни олиб ташлаш учун жарроҳлар пластик операция ўтказишлари зарур эди. Қизнинг юзидаги чандиқ билан милицияни ишонтириб бўлмасди.

      – Мен доктордан қўрқаман, амаки, – деди Аниса чўчиб.

      – Бунинг қўрқадиган жойи йўқ, қизим, улар ўн дақиқада юзингдаги тиртиғингни олиб ташлашади.

      Аниса Бароннинг таклифига кўнди.

      Чол ўзига қарашли докторнинг ҳузурига қизни бошлаб борди. Кекса шифокор қизнинг юзидаги чандиқни диққат билан кўрди.

      – Йигирма дақиқада чандиқни йўқотиб ташлаш мумкин, – деди Баронга.

      – Жароҳатнинг битишини неча кун кутаман? – сўради тоқатсизланган чол.

      – Бир кун!

      Бир кун барибир йилдан кўпроқдек туюлса-да, Барон ноилож рози бўлди.

      Аниса ўша соатдаёқ операция столига ётди. Ярим соат давом этган операция жараёнида қизнинг юзидаги нуқсон олиб ташланди. Жарроҳлик амалиёти учун Бароннинг ҳамёнидан ўн минг доллар маблағ кетди.

      Эртаси куни Анисанинг юзидан докалар олинди. Унинг қўлига ойнани тутқазишди. Аниса аксини кўриб, ўзини танимай қолаёзди. Юзидаги чандиқ йўқолганди. Бурнининг пучуқлиги ҳам билинмасди. Ёш қизлардек гўзал ва дилбар қиёфага кирганди. Барон ҳам рўпарасида ўзининг эркатой ва қувноқ қизини кўргандек суюнди.

      – Қачон